Қоронғи режим
Image
Logo
Ким ота-онасини норизо қилса, Аллоҳни норизо қилган бўлади.

Ким ота-онасини норизо қилса, Аллоҳни норизо қилган бўлади.

Халқимизда Ота рози – Худо рози, она рози – Худо рози, деган гаплар юради. Бу мақол асли ҳадисдир. Шунинг учун албатта, фарзандлар ота-оналарининг розилиги учун ҳаракат қилишлари, бу масалада ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари лозим.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалаам дедилар: «Ким ота-онасини норози қилса, Раҳмонни норози қилган бўлади».

Ота-онанинг розилигини топиш учун ҳаракат қилиш билан бир қаторда уларнинг норозилигига учрашдан ҳам сақланиш лозим бўлади. Чунки ота-онанинг норозилиги Аллоҳнинг норозилигига сабаб бўлади.

Амрата бинти Абдурраҳмондан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда ўзимни жаннатда кўрибман. Бир қорини эшитдим ва: «Бу ким?» деб сўрадим. «Ҳориса ибн Нуъмон. Яхшилик шунақа бўлади. Яхшилик шунақа бўлади», дейишди. У одамларнинг онасига энг кўп яхшилик қиладигани эди», дедилар».

Ҳориса ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу онасининг розилигини олган, хизматини қилган фарзандлардан экан. Ана шу сабабли у кишининг жаннатга тушиш башорати Расулуллоҳга тушларида кўрсатилган экан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тушларида жаннатда юриб, Ҳориса ибн Нуъмон розияллоҳу анҳунинг у ерда қироат қилаётганларини эшитиб, сўраб, у кишининг кимликларини билган эканлар

Бир ҳадисда айтилишича ота- жаннат эшикларининг энг яхшиси. Агар истасанг уни эҳтиёт қил, истасанг йўқот.

Бир саҳоба розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан ота-она хақлари  ҳақида сўради”

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Улар сенинг ё жаннатинг ё дузахингдир”, дедилар.  Яъни уларни розилиги –жаннатинг, норозилиги – дўзахинг.

Ҳикматларда айтилишича, фарзанднинг ота-онасининг юзига меҳр билан қараши, қабул бўлган хажнинг савобига тенгдир.  

Ота-онага ҳизмат қилиш билан ғам ташвиши кетади ва мушкили осон бўлади ёпиқ эшиклар Аллоҳнинг изни ила очилади.

Уч киши ёмғирдан қочиб бир ғорга кириб олишади, бир харсанг тош думалаб тушиб, улар ўтирган ғорнинг оғзи ёпилиб қолади. Ҳар бирлари қилган солиҳ амалларини васила қилиб, Аллоҳ таолодан ёрдам сўрайдилар. Шунда улардан бирлари кекса ота-онасига қилган яхшилигини эслайди ва: “Агар Сен шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга бир тирқиш очгин, осмонни кўрайлик...” дейди. Шунда, Аллоҳ таоло тирқиш очиб уларга нажот беради.

Ота-оналаримиз ҳаёт бўлсалар, уларни рози қилиб хайрли дуоларини олиб қолмоқликни биз фарзандларга Аллоҳ таоло насиб этсин. Ўтганларнинг борадиган жойларини улуғ мақомлардан қилсин. Омин!

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон тумани
"Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг