Қоронғи режим
Image
Logo
КИТОБ БИЛАН ОШНО БЎЛИШ

КИТОБ БИЛАН ОШНО БЎЛИШ

 Юртдошимиз буюк олим Имом ал-Бухорий томонидан ёзиб қолдирилган китоблар ҳатто араб мамлакатларида дарслик вазифасини ўтамоқда. Имом Бухорий ҳазратлари ўзининг олтмиш уч йиллик ҳаёти давомида бошқалар минг йилда ҳам амалга ошира олмайдиган ишни қилиб кетдилар. У зот тўплаган Муҳаммад алайҳиссалом ҳаддислари агар китоб ҳолида жамланмаганида бизгача етиб кела олармиди?

Китоб бамисоли офтоб. У бутун борлиққа нур сочиб, ҳаёт улашади. Ислом дини барчани китоб мутолаа қилишга даъват этади. Китобсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ҳаёт сиру синоатларидан ҳикоя қилувчи китобни ўқиб, ўзингизга хулоса ясайсиз. Илм булоғидан баҳраманд бўласиз. Муборак хадиси шарифда таъкидланганидек, “Илмни бешикдан қабргача ахтаринг”, “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз”, “Агарчи илмни Чин шаҳриддан бўлса-да талаб қилиб ўрганинг”. Илм деганда фақат диний илм тушунилмаслиги керак. Балки инсоният тараққиёт учун хизмат қиладиган ҳар қандай илмдан бохабарлик сизни юксакликларга кўтаради.
 Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, диёримиздан кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан. Улардан қолган илмий меросни ўрганиш учун эса албатта бугунги авлод илмли, билимли бўлиши, ана шу меросни асраб-авайлаб, бойитиши ва келгуси авлодга етказиши лозим. Мамлакатимизда таълим-тарбияга катта аҳамият берилмоқда. Жорий қилинган ўн икки йиллик таълим олиш бепул, мажбурий экани бунга ёрқин мисол. Таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, зарур оргтехника жиҳозлари билан таъминланаётгани, бир сўз билан айтганда, илм олиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилаётгани таҳсинга лойиқ.

 Афсусланарли томони шундаки, айрим ёшларимиз ана шундай қулайликлардан оқилона фойдаланишмаяпти. Энг қимматли ҳисобланган вақтларини компьютер ўйинлари, интернет сайтларини томоша қилиш билан ўтказишмоқда. Шу жараёнда турли оқимларга қўшилиб кетиш, илмсизлик орқасида хурофотга берилиш, ҳатто ота-онасини ҳам танимаслик даражасига бориб етишяпти.
 Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш каби бир умр қолади. Буни ота-оналаримиз ҳам яхши билишлари, ўз фарзандлари таълим-тарбиясига жидддий эътибор беришлари лозим. Қимматбаҳо телефон олиб беришдан олдин унинг оқибатини ўйлаб кўрсалар, шунинг ўрнига китоб совға қилсалар, болаларнинг китоб билан ошно бўлишига эришсалар айни муддао эмасми? Ҳар куни ҳеч бўлмагандда 30-40 дақиқа вақтларини болалар билан китоб мутолаасига бағишласалар бу билан оиладда соғлом муҳит яратган, келажакда фарзандларининг маънавиятли, аҳлоқ-одобли қилиб тарбиялаган, жамиятга фойда келтирадиган инсонлар сафи янада кенгаярди.

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори”жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг