Қоронғи режим
Image
Logo

КИТОБ – МАЪРИФАТ АСОСИ

КИТОБ – МАЪРИФАТ АСОСИ

Илм маърифат, маънавият талабида бўлиб китоб ўқишга одатланиш динимиз шиорларидандир. Чунки китоб мутолааси ғамни кетказиб ҳаловат келтиради. Китоб инсоннинг энг яқин йўлдоши, шундай экан, китоблар билан ҳамсуҳбат бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг, тарихни ўқиб, унинг ажойиботлари ҳақида тафаккур қилинг, ундаги қисса ва хабарлардан ўзингиз учун фойда, сабоқ олинг. Доим Қуръон ёдлаган, эшитган, ўқиган ва тадаббур қилган ҳолда яшанг. Чунки Қуръонни тадаббур қилиш ғам ташвишнинг қувишнинг энг улуғ муолажасидир. Қуръоннинг учдан бир қисми қиссадан иборатдир. Пайғамбаримизга тасалли бериш учун ўтган пайғамбарларнинг қиссалари ва ҳаёт йўллари баён этилган. Сизга етган ғам ташвиш, ҳафалик, очлик, фақирлик, касаллик қарз ва барча мусибатларнинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Қуръонни ўқий олган инсон бахтли инсондир. Чунки у Қуръонни ўқиганда бутун олам боғларини сара гулларини теради. Дунё ажойиботларида сайр этади ва барча замону-маконларни босиб ўтади. Аллоҳим барчамизга Қуръонни ўқишни ва мано тафсирларини мутолаа қилишни ва ўрганган илмига амал қилишни насиб этсин. Чинакам бахт илм, одоб-ахлоқ ва эзгу мақсадларга эришишдадир. Бу мақсадларга етиш учун улуғларимиздан қолган мерос китобларни ўқиш билан эришамиз.

Ҳаёт аталмиш саёҳат давомида бахтли, қувончли дамлар баробарида бизни тушкунликка тушириб, бу дунёдан бездирадиган ҳолатлар ҳам учрайди.

Хўш, бу ҳолатдан қандай чиқамиз? Умрни мазмунли ўтказиш учун қандай йўл тутиш лозим? Бахт ва бахтсизлик нима ўзи? Оила саодатига қандай эришиш мумкин? Хотиржамлик сири нимада? Ғам-қайғуга сабаб амаллар қайсидир? Бу дарднинг муолажаси борми? Умр поёнида афсус –надомат чекмаслик учун турмушда нималарга эътибор бериш керак?

Мазмунли турмуш кечириш учун, бахт-саодатли бўлиш учун, турмуш машаққатларини енгиш учун, саломатликни асраш учун, ҳалол йўл билан бойиш учун, эр ва хотин муносабатларини яхшилаш учун, қиз ва йигитларни турмушга тайёрлаш учун, маънавий ва руҳий оламни бойитиш учун фақат китоб ўқиб, изланиш лозим.

Пайғамбаримиз ҳам Қуръонни ўқиб унга амал қилиб ҳаёт кечирганлар. Саҳобаларига ҳам ўргатганлар. Бизларга ҳам бешикдан то қабргача илм ўрганишга буюрганлар. Илм олиш эса китоб ўқиш билан бўлади.

Азиз ватандошлар улуғларимиздан мерос бўлиб қолган китобларни мутолаа қилиб, ҳаётимизни нурларга, файзу-баракаларга тўлдирайлик. Аллоҳ таоло барчамизни китобга суҳбатдош қилиб қўйсин.

 

Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар 
"Ғойибберди махдум" жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг