КИЙИНИШ ОДОБИ.

Ислом дини Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, барча замон ва маконларга хос ва мос келадиган динидир. У инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олади. Жумладан кийиниш одоби ҳақида ҳам ӯз таълимотини берган. Аллоҳ таъоло каломи шарифида шундай дейди: "Эй Одам болалари ! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тӯсадиган либос ва зийнат либосини туширдик...". Демак либос инсонни ҳайвондан ажоатиб турувчи нарсалардан биридир. Одамнинг аврати-айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тӯсиши эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида ҳам нозил қилди. Шу боис либосни ӯз ӯрнида, яъни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Либос инсоннинг баданини кӯрсатадиган даражада юпқа ва шаффоф бӯлмаслиги керак. Ёки инсон аъзолари шаклини кӯрсатиб қӯядиган даражада тор бӯлмаслиги лозимдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки шуҳратдан қайтардилар. "Эй Аллоҳнинг расули, икки шуҳрат нима?" дейишди. "Кийимнинг юпқалиги ва қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ӯшанинг ӯртачаси ва тежамлиси бӯлсин",дедилар.
Эркак киши аёлларга ӯхшаб, аёл эса эркакларга ӯхшаб кийиниши жоиз эмас. Эркакларга тилло ва ипак кабилар мумкин эмас. Ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркак сифат аёлларни лаънатладилар".
Абулфараж шундай дейди: "Ӯтган солиҳлар ӯртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума,икки ийд ва дӯстлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бӯйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди.
Демак либос инсонни авратини беркитиб, манманлик ва кибрга сабаб бӯлмаса яхши кийимларни кийиш жоиз экан.
Мусулмон киши либосининг ҳам моддий, ҳам маънавий томондан покиза бӯлишига ҳаракат қилади. Ҳар бир неъматда бӯлганидек, бунга ҳам шукрини адо этиб, уни ёмонликларидан паноҳ сӯрайди. Кийим кияётганда суннатга мувофиқ бисмиллоҳ билан, ӯнг тарафидан кийилади. Кийишдан олдин уч маротаба силкитиб қоқиш ҳам суннатдир. Албатта яхшилик ва барака бӯлишини сӯраб илтижо қилинади…
Ҳабибуллоҳ Муминжонов,
Косонсой тумани “Исломхон” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022