МАСЖИДНИНГ ҲУРМАТИ ВА ОДОБЛАРИ

Муқаддас Ислом динимизда масжидни Аллохни уйи дейилади. Бу дегани масжид фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш, уни зикр қилиб, тасбех айтиш, каломини тиловат қилиш каби амаллар учун барпо этилади.
Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейилган “Албатта масжидлар Аллохникидир”. Бас Аллох билан қўшиб янан бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз! Жин сураси 18-оят. Масжидга келган намозхонлар Аллохнинг уйига зиёратга келган бўладилар. Зиёратга келган киши у жойнинг тартиб-қоидаси ва одоб-аҳлоқига риоя қилиши лозим бўлади. Шунда зиёратчига иззат-икром кўрсатилади. Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта еримдаги уйлари масжидлардур. Унда мени зиёратимга келганлар уни обод қилувчилардир. Уйида таҳорат олиб, сўнгра мени уйимга зиёратим учун келган бандага яҳшилик (Тубо жаннати) бўлади. Дархақиқат зиёрат қилинмиш зиёрат қилувчисини икром қилмоғи хаққи вожибдир” дедилар.
Албатта масжидга ибодат учун қатнашни одатга айлантирган бандасини Аллоҳ таоло иймон халовати билан баҳрамант этади, ўзига яқин бандалар қаторига қўшади. Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар бир кишини масжидларга боришини одат қилганини кўрсангиз унинг иймони бутун эканлигига гувохлик бераверинг. Аллоҳ таоло: Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишилар обод қилурлар” деган. Масжидни обод қилиш деганда уни моддий ва маънавий обод қилиш тушунилади. Усмон Ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллуоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Ким Аллоҳдан савоб умидида битти масжид қурса Аллоҳ таоло унга жаннатда шунга ўхшаган бино қуради” деганларини эшитганман дедилар. Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллуоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Ким Аллоҳнинг масжидларидан бирига чироқ ўрнатса, модомики ўша чироқнинг ёруғлиги шу масжиднинг ёритиб турар экан унинг ҳаққига аршнинг кўтариб турувчи ва барча фаришталар истиғфор айтиб турадилар” дедилар.
Масжиднинг одобларидан бази бирини зикр қилиб ўтамиз: Аввало масжидга муқаддас даргоҳ сифатида қарашимиз лозим бўлади. Масжидга ҳолис ибодат қилиш ниятида тахорат билан, ҳушбўйланиб, соч-соқолларини тартибга солиб, тирноқларини олиб, покиза хамда авратларини тўлиқ ёпадиган кийимларни кийиб, пиёз ва саримсоқ каби махсулотлар истемол қилмасдан келинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллуоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Ким уйида тахорат олиб, сўнгра Аллоҳнинг уйларидан бири сари Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юрса босган қадамларини бирини хатосини ўчиради, бошқаси даражасини кўтаради” Имом Муслим ривоят қиладилар.
Масжидга бисмиллаҳни айтиб, билса махсус дуони ўқиб, ўнг оёқ билан киради ва ўзига муносиб жойга, агар одамлар кўп бўлса бўш жойга бориб ўтиради. Агар намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқиб ўтирмоғи суннатдир. Жума намозига келганда эса, таҳийятул масжид намозини имомнинг маърузисини тинглаётган намозхонларга халал бермайдиган жойга ўтиб (хонақохдан ташқарида масалан айвонда) ўқийди аммо, имом хати ҳутбага чиққанда хеч қандай намоз ўқиш мумкин эмас. Масжидда мудом тинчлик сақланиш лозим. Дунёвий гапларни гапириш, хатто зикр-у тасбеҳларни ҳам бошқаларга ҳалал берадиган даражада овоз чиқариб айтиш макруҳ саналади. Бу хақда қуйидаги ҳадислар мавжуд. Сахобий Ас-Соиб ибни Язир айтади: “Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида эдим, бир киши менга тош отди. Қарасам Умар Ибн хаттоб эканлар. Менга: ана у иккисини мени олдимга олиб кел дедилар. Мен уларни олиб келдим Умар: сизлар қаердансизлар? Деб сўради улар тоиф аҳлиданмиз дейишди. Умар: агар шу ерлик бўлганингизда таъзирингизни бериб қўяр эдим, Росулуллоҳнинг масжидида овозингизни кўтарганингиз учун” дедилар Имом Буҳорий ривояти.
Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: масжидда эътикоф ўтирган эдилар, одамларни овоз чиқариб қироат қилаётганларини эшитиб, пардани кўтардилар ва “хар бирингиз ўзича роббисига муножот қилмоқда . Бир бирингизга озор бермангиз, қироатда хам овозингизни бир бирингизникидан баланд кўтарманг” дедилар. Имом Насаий ривояти.
Жума намозига келганда ғусул қилиб, ҳушьўй атирлардан сепиб, имкон қадар эртароқ келиб, биринчи қатордан сафларни тўлдириб ўтириш, одамларни устидан босиб ўтмаслик, имомнинг маърузасига диққат билан қулоқ солиб ўтириш, намоздан сўнг хамма билан бирга тарқалиш масжид одобларидан саналади. Аллоҳ таоло барчаларимизни масжидда қилаётган ибодатимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин. Масжидни ҳурматини қилган ва одобини сақлаган бандалардан бўлишни хаммамизга нисиб қилсин.
Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022