Меҳмондўстлик барака омилидир.

Муҳтарам Президентимиз тинчлик-осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратишни бош мақсад қилиб белгилаб бердилар. Куни кеча Юртбошимизнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳаси остидаги мақолалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Бу галги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси Янги Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши барчани диққат марказини тортмоқда. Шунинг учун ҳам муҳтарам Юртбошимиз ўз мақолаларида “Самарқанд руҳи” – ҳамкорлик, ўзаро англашув ва дўстлик ифодаси”деяаниқлик киритдилар.
Биламизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда ташкил этилганхалқаро минтақавий ташкилот ҳисобланади. Унинг саммитлари 2004, 2010 ва 2016 йилларда Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтказилган эди.
Меҳмондўстлик исломда улуғ фазилатдир бу хусусида жуда кўплаб ҳикматлар бор.
Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қайси бир мўминнинг хонадонига меҳмон келса, мезбон меҳмонга кулиб боқса, унинг кўзларига дўзоҳ ўти ҳаром қилинади”.
Иброҳим алайҳиссалом кундузи таом емоқчи бўлсалар, бир ёки икки мил юриб бўлса ҳам, бирга овқатланиш учун бир меҳмон ахтарар эдилар.
Кимки меҳмонни икром қилмаса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларидан эмас ва Иброҳим алайҳиссалом миллатидан ҳам эмас. Кимки Аллоҳ таоло ризоси учун меҳмонга таом берса, онасидан янги туғилгандек гуноҳлардан пок бўлади.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу шундай дедилар: Уйимга меҳмон келди, уйда тоза сув ва қаттиқ нондан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Меҳмонга боримни қўйдим, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан меҳмоннинг фазилати ҳақида сўрадим. Шунда ул зот менга дедиларки: “Етти қават осмон фаришталари йиғилсалар ҳам, бунинг тавсифини келтира олмайдилар. Ким Аллоҳнинг севикли бандаларидан бўлишни хоҳласа, меҳмони билан бирга таом есин”.
Бир киши: “Бунинг (меҳмонни икром қилишнинг)савоби нима, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?”- деб сўради. “Бунинг савоби бир йил нафл рўза тутган, Байтуллоҳни ҳаж ва умра қилган, Аллоҳ йўлида душман билан жанг қилган кишининг савобичадир”.
“Кимки меҳмоннинг гўзал қадам товушларини эшитиб, хурсанд бўлса, унга шаҳидларнинг савоби берилади ва токи жаннатдаги жойини кўрмагунича дунёдан чиқмайди"
Хулоса қилиб айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”. ИншаАллоҳ...
Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022