МЎМИН ҒИЙБАТДАН САҚЛАНАДИ.

Абу Дардо разияллоху анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллалоҳу алаҳи ва саллам: “Ким биродарининг обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилишдан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) Қиёмат кунининг оловидан сақлайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Ғийбатга Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай таъбир берганлар. У зот алайҳиссалом саҳобалардан: “Ғийбат нима эканини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчи”, дейишди. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингиз у ҳақда гапирган сўзингизни эшитиб, хафа бўлса, сиз уни ғийбат қилибсиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, биз айтган сифат унда бўлса-чи?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз алаҳиссалом: “Агар сиз айтган сифат унда бўлса-ғийбат, бўлмаса-бўҳтон қилибсиз”, дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Ғийбат қилишга ўз обрўсини кўтариш, ҳасад, ўйин-кулгу ва хазил қилиш, ўзгани жаҳлини чиқариш, ўч олиш каби салбий сифатлар сабаб бўлади.
Кўпчиллик бирон кишини мақтаса, унга ҳасад туфайли обрўсини тўкиш пайига тушадиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Айримлар бошқаларни кулдириш, даврани қизитиш мақсадида таниш-билишларини камчиллик ва айбларини айтиб, ғийбат қилишади.
Мўмин Аллоҳ таоло азиз этган инсонни ёмонлаб, ғийбат қилмайди. Ўзи ҳақида бошқалар ёмон гапиришини хоҳламаганидек, ўзгаларга ҳам буни раво кўрмасин. Ушбу гуноҳга сабаб иллатларни йўқотишга харакат қилсин.
Ғийбат Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўладиган гуноҳи кабиралардан. Қиёмат куни ғийбатчи савоблари олиниб бошқага берилиши ёки зиммасига ўзининг гуноҳлари юкланишини доимо ёдда тутиши лозим. Ғийбат қилмоқчи бўлган одам ўзининг айбу гуноҳларини ўйласин. Мана шунда у ҳеч кимни ғийбат қилмай, ўз хатоларини тузатиш харакатида бўлади. Камчилиик ва нуқсонлари бўлатуриб, бошқаларни айблашдан уялади.
Ҳар дард уни келтириб чиқарган сабабларни йўқ қилиш билан даволанади. Шунинг учун орамизда йўқ одамҳақида ёмон сўз айтилса, обрўси тўкилса, ғийбат қилаётган одамни тўҳтатиб, дўстимизни ҳимоя қилишимиз керак. Шунда зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз ва Аллоҳ таолонинг улуғ мукофотига эришамиз. Мўмин мункар ишни қўли билан, бўлмаса тили билан тўхтатади. Агар иккисининг уддасидан чиқолмаса қалби билан ёмон кўради ёки суҳбатни тарк этади.
Ҳужжирот сурасининг 12-оятида бундай марҳамат қилинади: “...бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасизку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир”, ояти каримада ғийбатнинг нақадар ёмон иллат экани баён этилгач, ким билмасдан ғийбат қилган киши кераклиги айтилади. Чин дилдан надомат чекиб, бу ишникайтармасликка аҳд этиш ва унга вафо қилиш тавбанинг шартларидан. Шунингдек, кимни қаерда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда у ҳақида яхши гап айтиши лозим. Шунда аллоҳ таоло ғийбат қилган киши тавбасини қабул этади.
Мўмин ўзи ғийбатдан сақланиб, бошқаларни ҳам у гуноҳдан тийилишига чақириши зарур. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мўминнинг биродари. Ҳар бир мўмин зиммасида мусулмонларнинг қони, моли ва обрўсини ҳимоя қилиш бурчи бор”. (Имом Аҳмад ривояти), дедилар.
Наманган тумани “Умарбой хожи”
жоме масжиди имом хатиби
Қўчқаров Назиржон
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022