МЎЪМИНЛАР ФИТНАДАН ҲАЗАР ҚИЛАДИ.

Халқ орасида фитна қўзғатиш, туҳмат ва иғво тарқатиш йўлидаги уринишлар тинчлик ва хотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай ҳаракатлар Исломнинг моҳиятига мутлақо зид экани Қуръони Каримда шундай баён қилинади:
«… фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…» (Бақара сураси 191)
Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун қабилалар ўртасида фитна, нифоқ солиб, гиж-гижлаб жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни ўлдиришдан ҳам ёмон жиноятдир.
Одамлар орасида фитна қўзғатувчини Аллоҳ таъоло лаънатлайди.
Бошқа ҳадиси шарифда:
«Фитна ухлаб ётган нарсадир, ким уни тўзитиб уйғотса, уни Аллоҳ лаънатласин деб айтдилар».
Пайғамбар алайҳиссалом ҳажжатул вадода:
«...Албатта, қонларинг, молларинг ва обрўларинг бир-бирларингга харомдир», — деб марҳамат қилганлар (И. Муслим ривояти).
Қиёмат кунида биринчилардан бўлиб инсонлар орасида ноҳақ тўкилган қонлар ҳақида ҳукм қилинади.
Тинчлик улуғ неъмат деб эълон қилинган динимизда бу йўлга нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Хадиси шарифда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Мўмин кишини ҳақорат қилиш гуноҳ, у билан жанг қилиш эса куфрдир» (Муттафақун алайҳ).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлик вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлиги ва осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб огоҳ этганлар:
«Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!» (И. Муслим ривояти).
Яна бир бошқа хадиси шарифда:
«Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас» деганлар (И. Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Яъни муқаддас динимиз инсонларни чўчитишдан ҳам қайтарган.
«Ҳақиқий мусулмон кишининг на тилидан ва на қўлидан бошқа инсонлар озор чекмайди» (И.Бухорий ривояти). Яъни ҳақиқий мусулмон киши қўлидан ҳам, тилидан бошқаларга зарар келтирмайди.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Мен вафот қилганимдам кейин сизлар ўзингизни нафратлантирадирган ишларнинг гувоҳи бўласизлар, Ҳавзи Кавсар бўйида учрашгунимизга қадар сабр-бардошли бўлинглар!» деганлари ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга қарата: «Мен вафот қилганимдан кейин асара (мол-дунё тўплаб манманлик қилиш)нинг ҳамда ўзларингиз нафратланадиган бошқа ишларнинг гувоҳи бўласизлар», - дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, бизга нима деб амр қиласиз?» - дейишди. У зот: «Амирларингизнинг фармойишларига итоат этинглар ва Аллоҳ таоло олдидаги бурчингизни бажо келтиринглар!» - дедилар».
Ибн Аббос ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:Кимки ўз амирининг бирор ишидан нафратланса, сабр қилсин, чунки ҳокимият итоатидан заррача чиққан киши жоҳилият давридаги (итоатсиз кишилар каби) ўлим топади!» - дедилар». Имом Бухорий.
«Она Ватанни севиш туфайли дунë обод бўлур». Ҳазрати Али розияллоху анху.
Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022