Қоронғи режим
Image
Logo
МУСУЛМОН КИШИНИ СИФАТИ

МУСУЛМОН КИШИНИ СИФАТИ

Ислом динимиз бизларни доимо тинч-тотув, ўзаро аҳил-иноқ, ҳамжихат ва бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради. Тарихдан маълумки, динимизни мана шу кўрсатмасига амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар. Аллох таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади “Албатта мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот сураси 10-оят). Демак сиз билан биз мусулмонлар бир-биримиз билан гўёки ака-ука сингари ҳаёт кечиришимиз лозим. Шундагина ҳаётимиз бунданда фаровон бўлишига ўз хиссамизни қўшган бўламиз. Одатда ака-ука бир-бирига мехрибон, хамдард бўлади. Бири иккинчисида бирор хато ёки камчилик сезса, дарров чиройли йўллар билан тузатишга харакат қилади. Бу хақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:  “Мўмин мўминни кўзгусидир “мўмин киши ўз биродари учун кўзгу вазифасини бажариб, уни билиб-билмасдан қилган хатоларини чиройли йўллар билан кўрсатиб, унга насиҳат қилади ва тўғри йўлга бошлайди. Шу билан бирга мўминлар бир-бирларини обрўларини тўкишдан, ғийбат қилишдан, тухмат қилишдан ва озор беришдан сақланадилар. Минг афсуски, ҳозирда баъзилар тилларига эрк бериб, ёлғон ва бўҳтонларни тарқатмоқдалар. Бундай ҳолатлар ижтимоий тармоқларда жуда авж олган. Лекин мўмин киши бундай салбий иллатлардан сақланмоғи лозим. Чунки мўминни қалби бошқаларга нисбатан соф ва ҳар қандай ғиллу-ғашдан холи бўлишлари  керак.

Пайғамбаримиз алайҳииссалом сахобаи киромлардан бирларига уч  марта жаннатни башоратини бердилар. Шунда, Абдуллоҳ ибн Амр разияллоху анху у кишини уйида меҳмон бўлиб, уч кун амалларини кузатдилар. Лекин ҳеч қандай ортиқча амални кўрмадилар. Кейин, у саҳобадан Абдуллоҳ  ибн Амр: “Қайси амалингиз туфайли  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсага эришгансиз?; - деб сўрадилар. У зот: “Сиз кўрганингиздан ортиқ амалим йўқ. Лекин кўнглимда бирор мусулмонга нисбатан ғиллу-ғашлик сақламайман ва Аллоҳ унга берган нарсага ҳасад қилмайман”,-дедилар, Абдуллоҳ ибн Амр: “ Ҳа, мана нарса сизни ушбу даражага олиб чиқққан экан”,-дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)

Расулжон Алихонов,
Норин тумани “Қозоқовул” жоме
 масжиди имом ҳатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг