Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН: НАФСИЙ МУОЛАЖАЛАР ҒУРУР

РАМАЗОН: НАФСИЙ МУОЛАЖАЛАР ҒУРУР

   Ғурур бу ~ бир инсонинг нафси хотиржам бўлиб, қалби нафси-ҳавосига мувофиқ майл билдириши ва табиати шайтоннинг алдовига ва шубҳаларга мойил бўлишидир. Ғурурнинг маъноси, инсон дунё ва охиратда турли фасодлардан ҳоли, яхшилик устидаман, деб эътиқод қилишидир. Унинг мисолларидан бири, куфрларида бардавом бўлган, ўзларининг бузуқ эътиқодлари ва кучсиз шубҳаларига суянган кофирларнинг ғуруридир. Аллоҳ таоло айтади: "Лекин сизлар Аллоҳнинг амри келгунча ўзингизни ўзингиз фитнага дучор қилдингиз, кўз тикиб кутдингиз, шубҳа қилдингиз ва сизларни хом-хаёллар ғурурга кетказди" (Ҳадид, 14).

Унинг мисолларидан яна бири бу ~ осий мусулмонларнинг ғуруридир. Улардан баъзиларини гуноҳга ботиб кетганини кўрасиз-да ва у, Аллоҳ Карийм, дейди. Яъни, гуноҳига тавба қилмайди, балки унда бардавом бўлади ва солиҳ амалларни бир четга суриб қўяди. Инсонларнинг ушбу синфи мағрурликнинг мисолидир. Уларнинг ғурурини очиб бериш учун қуйидаги ҳадисни ўқиймиз: "Ақлли инсон бу ~ нафсини паст санаб, ўлимдан кейинги нарсага амал қилган кишидир. Аҳмоқ эса, нафси-ҳавосига эргашиб, Аллоҳдан омонлик орзу қилган кимсадир".

Унинг мисолларидан яна бири бу ~ тақво, салоҳият ва Аллоҳдан қўрқиш борасида оталари уламо, машойих бўлмишларнинг фарзандларининг ғуруридир. Улар оталарининг тақвоси боис нажот топамиз, деб ўйлаб, Аллоҳга исён қилишда бардавом бўладилар. Қолаверса, бу ўринда уламолар, бойлар, ибодат аҳлининг ғурурини ҳам кўришимиз мумкин. Ғурурдан қандай қутулса бўлади, деган саволга уламолар, ғурурнинг муолажаси шаръий илмларни таълим олиш, Аллоҳни, нафсни, дунёни, охиратни таниш билан бўлади, деб жавоб берганлар. Яъни, Аллоҳни таниш билан инсоннинг Аллоҳга муҳаббати зиёда бўлади. Нафсни таниш билан инсоннинг тавозеси ва Аллоҳдан бўлган қўрқинчи зиёда бўлади. Дунёни англаш билан эса, банда ундан узилишига, зоҳид бўлишга интилади ва уни охират учун улов қилиб олади. Охиратни англашлик эса, бандада унга бўлган рағбатни зиёда қилади ва Аллоҳ тақводорлар учун ҳозирлаб қўйганини англаб етади.

 

Абдуҳ Ғолиб Аҳмад Ийсонинг

"Мафҳум ат-тасаввуф" асари асосида

тайёрланди

Қодиржон Умурзаков

Поп тумани "Муҳаммаджон қори"

жоме масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг