Қоронғи режим
Image
Logo

Неъматга шукр қилинг!

Неъматга шукр қилинг!

Бугун  диёримиздаги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка оғир машаққатлар эвазига эришилаётганлигини сира унутмаслик керак.Чунки неъматларни қадрига етиб, шукрини адо этиб яшаш, уларни янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик эса неъматларни заволига сабаб бўлади.

Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига шу қадар кўп неъматлар берганки, уларни санаб тугатиб бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай деб марҳамат қилган: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” ("Наҳл" сураси, 18-оят).

Банда неъматларга шукр қилиши керак. Бу Аллоҳ ва Расулининг амридир. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Албатта, қиёмат куни Аллоҳ таборака ва таолонинг энг афзал бандалари кўп ҳамд айтувчилардир” (Ибн Ҳиббон, Ибн Можа ривояти).

Неъматга шукр қилиш ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Шукр қилмаган банда нонкўр, ношукр бўлади. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” ("Иброҳим" сураси, 7-оят).

Бу ояти каримада банда неъматга шукр қилса, Аллоҳ уни зиёда қилишини қасам ила айтмоқда. Шунинг учун ҳам, астойдил шукр қилиш керак, токи неъматлар янада кўпайсин ва ўзимиз шокирлардан бўлайлик.

Оятнинг давомида шукр қилмаган, нонкўрлик қилганларга шиддатли азоб борлиги эслатилмоқда. Банда қаттиқ азобга дучор бўлмаслиги учун ҳам шукрни кўпайтириши керак. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.

 

Одилхон Абдураҳманов

Худайберди Эшон жоме масжиди
имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг