Қоронғи режим
Image
Logo
НЕЪМАТЛАР ШУКРОНАСИ

НЕЪМАТЛАР ШУКРОНАСИ

Муҳтарам Президентимизнинг июнь ойидаги вилоятимизга ташрифларида мобайнида фаоллар Наманган аҳли, фаоллар билан учрашувда шундай дедилар: “Беҳисоб шукрлар бўлсинким, бу йил сафимизга 900 мингдан зиёд янги авлод қўшилмоқда. Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида изланяпмиз. Тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиётга – фақат машаққатли меҳнат ва жасоратли меҳнат орқали эришилди. Сафимизга қўшилган миллионлаб ёш авлод учун боғча, мактаб, олийгоҳ, касб-ҳунар ўргатувчи коллежлар керак”. 

Оиламизни катта оиланинг бир бўлаги десак, биз нималар қилишимиз керак? Бола тарбиясига ота-она оилада масъул-ку?! Президентимизнинг залдагиларга берган саволлари мени ларзага солди: “Айтиингоар-чи, ким оиласида ҳар ҳафта дам олиш куни фарзандлари билан 10 бет китоб ўқийди?!”. Ҳамма жим қолди.

Илмни ҳам, одобни ҳам, касбни ҳам, маънавиятни ҳам китоб ўқиш билан ўрганилади. Энг асосийси, азизларим китоб бизга мазмунли турмуш кечиришни ўргатади. Оила бошқаришни, фарзанд тарбия қилишни ва улуғ алломаларимиз қолдирган бебаҳо меросни, насиҳатларни ҳамда васиятларни ўргатади-ку. Оиладаги отанинг лоқайдлиги, бепарволиги, бир-бирини кўролмаслик ва эр-хотин, қайнона-келин ҳамда қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликлару аёлларга беписанд қараш каби иллатлар бизнинг халқимизга мутлақо ярашмайди.

Нажот – таълимда, нажот - тарбияда, нажот – билимда. Чунки барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.

Ҳаммамиз ота-онамиз, оила раҳбаримиз. Оилада фарзанд тарбиясига масъулмиз. Давлатимиз раҳбари бизларга жуда долзкрб вазифаларни тавсия қилдилар. Буларни бажаришга ҳаракат қилайлик. Боланинг тили чиқиши билан қалбига яхшилик ва маънавият уруғини сепайлик. Улуғ аждодларимиз насиҳатларидан баҳраманд қилсак, албатта, кўзланган юксак мақсадларимизга етамиз. Иллат нима? Ҳасад, таҳқирлаш, таъма, ғазаб, ғийбат ва зулм, мазах қилиш, ёлғончилик ҳамда бахиллик каби разилликлардан ўғил-қизларни ҳимоя қилайлик.

Ҳафтада бир кун – дам олиш куни оилада “тарбия соати” ёки “китобхонлик” вақти жорий қилинса, мактабда ўқиш бошлангач эса, ота-оналар ўқитувчи билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиб, хабарлашиб туришса мақсадга мувофиқ бўларди. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, битта маҳаллада ёмон, беодоб бола ёки ажралиш бўлса, вилоят миқёсида 780 нафар бебош ҳамда шунча ажралиш деганидир. Мамлакатимиз бўйича эса бу рақам – 9400 та... Бу ташвишланарли даражада кўп.

Агар маҳаллада битта етимнинг бошини силасак, мактаб учун зарур кийим-бош ва ўқув қуролларини олиб берсак айни муддаодир. Бева онани хурсанд қилган бўламиз. Аллоҳ таолонинг расули Муҳаммад алайҳиссалом: “Юзлари сўлғин, маъюс бева аёл билан жаннатда қўшниман”, - дедилар. Биз ҳам мурувват қилиб, мукофот олайлик. 

Аллоҳ таоло ҳар биримизга яхшилик қилишни, ёмонликдан қайтаришни насиб айласин. Ҳар бир оилада тежамкорлик, даромадга қараб харажат қилинса, барака бўлади. Халқимизда “ерни боқсанг, ер сени боқади”, деган нақл бежизгамас. Ҳар бир оила тадбиркорлик, деҳқончилик касбини ўрганиб, ҳовлисидаги экин майдонидан, томорқасидан унумли фойдаланса асло кам бўлмайди. Меҳнат билан топилган неъматлар лаззатли. 

Динимиз исрофдан қайтаради. Юртбошимиз сувни исроф қилмасликни алоҳида таъкидладилар. Ҳаётимиз манбаи ҳисобланган бебаҳо оби-ҳаётни исроф қилишдан сақланайлик ва бошқаларни шунга тарғиб қилайлик.

Юртимизда саноғига етиб бўлмайдиган неъматлар муҳайёдир. Аввало, тинчлик, хотиржамлик неъмати, сиҳат-саломатлик неъмати, Ислом, имон неъмати – булар бўлмаса ҳеч нарса татимайди. Барчасига шукур қилайлик. Шукур эса – бу неъматлардан маҳрум бўлганлардан хабар олиш билан бўлади. Зеро, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун.

 

ЎМИнинг фахрий уламолар кенгаши аъзоси,

Дўстлик ордени соҳиби, меҳнат фахрийси.

Ҳорунхон АЮБХОНОВ

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг