Қоронғи режим
Image
Logo

ОДОБ – ОЛТИНДАН ҚИММАТ

ОДОБ – ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Ҳар бир оиланинг ўз қонун қоидалари бор. Ота ибратли ҳаёти билан ўғилларига ибрат бўлса, она ҳам қизларини рўзғор тутумидан тортиб, ахлоқ , одоб, шарм ҳаёли бўлишга ўргатади.  Оила  одоби шаклланишда икки томонниг эътибори ва меҳри муҳим ўрин тутади.

Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқлар нафвқат шариатимиз балки  қонун ҳужжатларимизда ҳам алоҳида белгилаб қўйилган.  Чунки Авлоний бобомиз  таъкидланганларида, тарбия бу- ҳаёт мамот масаласидир.

Ҳар бир ота-она  қобил фарзандлар ўстиришга ҳаракат қилади.  Лекин баъзи ҳолларда оилада нотўғри моддий ёки маънави муҳит бола тарбиясига салбий таъсир ўтказиши мумкин. “Ўғлинг ёмон бўлса қаддинг букилади.  Қизинг ёмон бўлса, етти пуштинг чирқирайди”, дейдилар.

Демак, ота-оналар  фарзандлари, ўз навбатида,  улаонинг ҳам нуридийдалари олдидаги вазифаларни тўлиқ адо этиши оиланинг жамият олдидаги бурчини тўғри бажараётганидан далолат беради. Шифокорларимиз ҳам “Бола тарбиясини айнан, ҳомиланинг илк давридан бошлаш керак” деб бежиз айтмайдилар. Бунинг сабаи оддий, яъне, бола туғри ривожланиши учун аввало, она соғлом бўлиши керак. У дунёа келгандан то мактабга боргунга қадар,яқинлари томонидан тўғри йўлга солинса, айнан, улар орзу қлган инсон бўлиб вояга етади. Бундай пайтларда катталар кичиклар онгига салбий таъсир кўрсатадиган, тарбиясини бузадиган сўзлардан тийилиши керак.

Бола етти ёшга етгунга қадар онги ривожланиб, ўз мақсадларини белгилай бошлайди. Оилада ота- онасидан қандай тарбия олган бўлса, энди уни мактабда такрорлайди.

Албатта, йигит қизларимизнинг ҳам хизмати беқиёс. Лекин бу борада маҳаллаларнинг таъсири катта деб ўйлайман. Кўча- кўйда кўрган, билганларига қараб, боланинг хатти-харакатлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин. Агар бола “нотуғри қадам” ташлаётган бўлса, дарҳол оилада тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Хўш, бугун оилаларда бунга қанчалик эътибор берилмоқда?

Жорий йилни “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши айнан , ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишлари учун мустаҳкам замин яратмоқда. Бинобарин бугун жаҳон саҳналарида  совринли ўринларни қўлга киритаётган кўплаб ёшларни кўриб, беихтиёр “Отангга раҳмат!” деб юборамиз.

Болалигидан яхши  тарбия олган бундай ёшлар келажакда нафақат тўз оиласи, балки жамиятимизга ҳам катта фойда келтиради.

Таъкидлаш лозимки, балоғатга  етмаган изларни эрта турмушга бериш, уларни оила масъуллигига ёшлигиданоқ бириктириб қўйиш  турли муаммоларни келтириб чиқаради. Бу масала юзасидан маҳаллаларда  ота-оаналар билан очиқ мулоқотлар уйуштириш, уларга бу борадаги асосли фикрларимизни айта олишимиз керак.

Мутасар айтганда, эртанги кунимиз равнақи учун хизмат қила оладиган фаррзандларни тарбиялаш, камол топтиришда оила муҳим аҳамият касб этади.

Шундай экан, оилаларимиз тинч ва фаровон бўлиши, фарзандларимиз баркамол  инсонлар бўлиб улғайиши учун ўз хиссамзни қўшишга масъулмиз. Дилбандларимиздан эса, ўз навбатида, аввало оилада. таълим муассасаларида олаётган ишончни оқлашлари талаб этилади. Ўтмиши буюук бўлган юртимизнинг  келажагини бундан ҳам юксакларга кўтариш  баркамол авлод қўлида эканини унутмайлик.          

   Маҳмудхон СИДДИҚХЎЖАЕВ,
Мингбулоқ туманидаги “Шоҳи Фозил”  жоме
масжиди имом–хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг