Қоронғи режим
Image
Logo

Омонатдорлик ва ваъдага вафо қилишнинг фазилати

Омонатдорлик ва ваъдага вафо қилишнинг фазилати

Аллоҳ таоло биз бандарини ҳар бир амалда ростгўй ва омонатдор бўлишга чақиради. Шунигдек ҳар бир берилган ваъдани устидан чиқиш ҳақиқий мусулмонликнинг улкан белгиси ҳисобланади.

Ваъдасида турувчи, омонатдор кишига бериладиган ажру савоб ва фазилатлар ҳам бу умматга берилган шарафлардан биридир. Омонатдор, ва ваъдасида турадиган бандаларга жаннат кафолати берилган, уларга жаннат ваъда қилинган. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга уч нарсада кафил бўлса, мен унинг учун жаннатга кафилман: гапирганда рост гапиринглар, ваъда берганда вафо қилинглар, омонат берилганда хиёнат қилманглар», дедилар (имом Аҳмад, имом Ҳоким ва имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Демак, омонатдор киши шарафли, фазилатлидир, ваъдага вафо қилиш юксак хислатдир, хиёнат ва ваъдага вафо қилмаслик эса қаттиқ қайтарилган амаллардир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатдорлиги йўқ одамнинг иймони ҳам йўқ», деганлар (имом Табароний ривояти). 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: сўзласа ёлғон гапиради, ваъда берса бузади ва омонатга хиёнат қилади» (имом Бухорий ва имом Муслим ривояти). Абу Яъло Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда шу учта хислат бўлса, гарчи рўза тутса, намоз ўқиса, ҳаж ва умра қилса, мен мусулмонман деса ҳам, мунофиқ бўлади», деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Қиёмат куни аввалгию охиргиларни тўплаганда ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ бўлади ва «Бу Фалончининг ўғли Фалончининг хиёнати» деб айтилади» (имом Муслим ривояти).

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг