Қоронғи режим
Image
Logo
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Дархақиқат, Аллоҳ Таолонинг инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлишини ва доимо уларга яхшилик қилишни буюрди.

Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:

“Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етса, уларга “уф!:” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қаноатини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро, 23-24).

“Уларга ёқимли сўз айт” дейилганида ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “Отажон, онажон” каби сўзлар билан хурматлаб муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушуниш керак (“Мадорикуттамзил ва ҳақоитқуттаьвил” тавсири).

Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важхаҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ота-онасининг ҳақини адо этган кишидан хурсандман”, дедилар. Мен: “Ё расулуллоҳ! Агар унда (ота-она ҳаққини адо этишда) хеч нарса бўлмасачи?” деб сўрадим. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Агар улар бир ишга буюрса, “хўп бўлади”, десин, “уф” демасин.

Уларга қаттиқ гапирмасин, фақат яхши гапларни сўзласин”, дедилар.

Бир киши пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга бир яхшиликни билдиринг, унда дунёда ҳам, охиратда ҳам манфаат топай”, деди. “Ота-онанг борми?” деб сўраганларида, у: “Ха”, деб жавоб берди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Ундай бўлса, уларнинг ҳаққини адо қил ва уларни овқатлантиргин. Уларга едирган ҳар бир луқманг учун жаннатда қаср бино қилинади”, дедилар. Яна бир саҳоба пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менинг онам бор ва унга нафақа қилиб тураман. У эса менга тили билан азият беради. Нима қилай?” деди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Унинг ҳаққини адо қил. Аллоҳга қасам, агар гўштингни кесиб берсанг ҳам, ҳаққининг тўртдан бирини адо қила олмайсан. Жаннат оналарнинг оёғи остида эканини билмайсанми?” деб жавоб бердилар. Саҳоба: “Энди онамга асло ёмон гапирмайман”, деди ва онаси олдига келиб, оёқларини ўпди.


Абдусамад Бумирзаев,
 Янгиқўрғон тумани “Абдуллоҳ” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг