Қоронғи режим
Image
Logo

ОТА ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ БУЮК ИТОАТДИР!

ОТА ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ БУЮК ИТОАТДИР!

Инсонлар учун азиз ва мукаррам бўлган зот ота онадир. Уларни хизматларини қилиш, итоат қилиш ва дуоларини олиш фарзанд бурчидир. Аллоҳ таоло бир неча оятида ота онага яхшилик қилишлик ва уларга итоат қилишликга буюради. Жумладан Исро сурасининг 23-24 оятларида Роббимиз бизларга марҳамат қилади. “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота онага яхшилик қилишни амр этди. Агар хузурингда уларнинг бирлари ёки иковлари хам кексаликга етсалар, бас, уларга уфф дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт”  иккинчи оятда “Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва роббим алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин деб айт”. Аллоҳ таолони ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда ундан сўнг бевосита ота онага яхшилик қилишга буюрилмоқда.

Аллоҳнинг бандаларига амри буюриғи фармонидир. Бу бандаларнинг иҳтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Ҳохласа қилиб, ҳохламаса қилмайдиган хаваскорлик ҳам эмас. Қарийб хеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил хуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буюриғидир. Бу буюруғни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир. Аллоҳнинг ибодатидан кейин келадиган иш ота онага яхшилик қилишдир бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейин шу жумланинг давомида ота онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки хукмнинг бир оят бир жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота онанинг хаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. Бу жумланинг "уфф" сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор бир маъноси - ота онага  ёмон сўз айтиб, бехурмат қилма деганидир.

Иккинчи маъноси - ота онанг олдида уфф дема, улар болам оғир холатга тушибди деб озорланадилар деганидир. Ота онангга хеч бир озорни раво кўрма қандай яхши сўз бўлса ўшани ота онангга раво кўр. Ота онани хурматлаш, эъзозлаш масаласида хеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг хам, яқин хам келаолмайди. Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламдан онамни хаққини адо қилдимми деб сўрабди шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаллам йўқ бир ох тортишининг хаққини хам адо қилганинг йўқ деган эканлар.

Отанинг ҳақи, меҳри ва муруввати онаникидан кам эмас. Буни ота бўлгач биламиз, фарзандимиз бемор бўлгач сезамиз. Болаларимиз очликдан бироз қийналганда, отани эслаймиз. Ота бўлиш ҳам шараф, ҳам масъулаят, ҳам бурчдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота ҳақида бир гўзал ҳадис айтганлар: "Ота жаннатнинг ўрта эшикларидан. Ҳоҳласанг, уни очиб кириб ол, ҳоҳласанг,зое қил, яъни юзингга қарши ётиб ол", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда энг олий даражадаги эшик ўрта эшик эканини айтиб, отанинг шу эшикка қиёслаяптилар.

Ота-азиз зот, боласи учун жонини беришга тайёр.

"Айнул илм" китобида бир ҳадис келтирилган Бир йигит сўради: "Ё Расулуллоҳ, ҳеч ишим юришмаяпти. Нима қилсам ҳам омад мендан қочган" У зот: " Ота-онанг ҳақида  дуо қиляпсанми? деб сўрадилар. Ҳалиги йигит жавобан: "Йўқ, Расулуллоҳ, дуо қилмайман", деди. Жанобимиз: "Билгинки, ким ота-онасини дуо қилмаса, Аллоҳ ўша бандани фақирликка мубтало қилади", дедилар.

Бизлар кўпроқ ота-оналарни ҳаққига дуо қиламиз, бу ҳам лозим аммо ота-онамизни ҳаётлик вақтиларида ҳам саломатликларини, умриларини, ибодатларини қабул бўлишини сўраб, дуоларини ижобати сўраб, гуноҳларини кечиришини сўраб Аллоҳ таолодан дуода бўлиш биз фарзандларга лозим бўлади.

Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар "Уста Исматуллох хожи"
жоме масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг