Қоронғи режим
Image
Logo

Ота-она розилигини топиш-фарзанднинг бурчи

Ота-она розилигини топиш-фарзанднинг бурчи

Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига ота-она сабабчидирлар. Уларнинг фарзандлар устидаги ҳақлари жуда кўп бўлиб, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда уларнинг барчаси батафсил баён қилинган. Динимизда ота-онани рози қилиш, уларга чиройли муомала қилиш улуғ ибодат ҳисобланади. Қуръони каримнинг 15 та оятида айнан ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш тўғрисида зикр қилинади. Жумладан, Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидан кейин ота-онага чиройли муомала қилишга буюрган:

Аллоҳ тало шундай марҳамат қилади;  “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!” (Нисо сураси, 36-оят).

Инфоқ-эхсон қилишга ҳам энг ҳақли кишилар – ота-оналардир! Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:  “Сиздан (Эй, Муҳаммад!) қандай эхсон қилишни сўрайдилар.  Айтинг: «Ниманики хайр-эхсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар,  етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эхсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215-оят).

Аллоҳ таоло Ўзининг розилигини ота-онанинг розиликларига боғлаб қўйди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

 “Аллоҳ таолонинг розилиги – ота-онанинг розилигида, Унинг ғазаби эса – ота-онанинг ғазабидадир” (Имом Табароний ривояти).

Демак, Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши – ота-онасини рози қилсин, Аллоҳни ғазабидан қўрққан киши – ота-онасини ранжитишдан қўрқсин.

Ким ота-онаси бўла туриб, жаннатни қўлдан чиқарса, унинг ҳолига вой бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни ота-онанинг хизматларини қилиб, жаннатни қўлга киритишга тарғиб қиладилар:

Аллоҳ таоло барчамизни ота-онасини рози қиладиган фарзандлардан қилсин! Ота-оналаримизни тани-жонларини саломат қилиб, узоқ йиллар дуогўйимиз бўлиб юришларини насиб қилсин!

Илхомжон Йулдашев,
Косонсой тумани “Абдулхайхон” жоме
масжиди  имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг