Қоронғи режим
Image
Logo

Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларигида

Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларигида

Муқаддас Ислом дини инсонларни доимо яхшиликка чақиради ва ёмонликдан қайтаради. Инсонларнинг ҳуқуқига нисбатан бўладиган ҳар қандай тажовузни ман қилади. Ҳуқуқлар ичида энг муҳими ота-онанинг ўз фарзанди зиммасидаги ҳақлари, фарзанднинг ўз ота-онаси олдидаги бурчидир.

Ота-она ҳар бир инсон учун чуда мўътабар ва эъзозлик кишилардир. Динимиз ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунё Ислом диничалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот йўқдир.

Маълумки, ота-оналар ўз фарзандларини чексиз меҳр-муҳаббат ва шафқат билан тарбия қилиб ўстирадилар. Бинобарин, ҳар бир фарзанднинг зиммасига ҳам ақлан ҳам шаръан ўз ота-оналарига нисбатан беҳисоб бурч ва вазифалар юкланади. Жумладан Қуръони каримнинг бир қанча оятларида ота-оналаримизга яхшилик қилишга буюрилади.

Аллоҳ таоло ота-онага зинҳор озор бермаслик ва уларнинг сўзларию-феълларини ҳеч бир малол олмасликка буюриб, қуйидагича хитоб қилади:

“Роббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди.(Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “Уф!:”дема ва уларни жеркима! Уларга (Доимо) ёқимли сўз айт!”(Исро сураси 23 оят).

“Уларга ёқимли сўз”деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон,онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини кичик бир кишидек тутуш кабиларни тушуниш керак.

Ота-оналар ҳақларига дуою-истиғфор айтиб туришга буюриб, Ҳақ таоло марҳамат қиладика:

“Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва “дуода”айт: “Эй, Роббим! Мени “улар” гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!””.

Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп ҳадиси шарифларида ота-оналарга яхшилик қилиш, уларнинг розиликларини топиш учун ҳаракат қилишга буюрганлар. Жумладан:

“Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларига боғлиқ. Унинг ғазаби ҳам ота-онанинг норозигига қараб бўладир”.

Демак, ҳар қандай фарзанд ўз ота-онасининг хизматини адо қилиш билан жаннатни, уларга озор бериш билан дўзахни қўлга киритиши мумкин.

Ота-она вафот этгандан кейин ҳам фарзанднинг бурчи тамом бўлмайди. Балки уларнинг дўст ва қариндошлари билан яхши алоқада бўлиши лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳии васаллам: “Яхшиликларни энг афзали бир киши отаси вафот этгандан сўнг унинг дўстлари билан алоқа қилишидир”,деб марҳамат қилганлар.

Аллоҳ таоло барчамизни ота-оналаримизнинг хизматларини қилиб, уларнинг ҳақларини адо этиб боришга муваффақ айласин!.

Авазбек Тўраев,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг