
ПОКЛИК ИМОНДАН
Ҳаммамизга маълумки, Исломда поклик имондан ҳисобланади. Ислом поклик ва озодалик ишларига жиддий қарайди. Дунёда исломдан бошқа ҳеч бир дин, фалсафа ёки тузум поклик ва озодаликни имонга тегишлик даражага кўтармаган.
Исломда поклик имон иши бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Барча ибодатлар қабул бўлиши учун аввало банданинг қалби ва нияти пок бўлиши керак.
Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, усти-боши ва хаттоки, ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт.
Пок бўлганда ҳам каттаю-кичрик, кўзга кўринадигану ва кўринмайдиган барча нопокликлардан ҳоли бўлиши керак бўлади.
Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсониннг бутун танаси, кийим боши ва хаттоки, ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт. Пок бўлганда ҳам каттаю-кичик, кўзга кўринадигану ва кўринмайдиган барча нопокликлардан ҳоли бўлиши керак бўлади. Ана шундай покликка эга бўлмаган киши Роббисига ибодат қила олмайди.
Исломда ибодатларни қабул бўлиши уларнинг поклик асосида адо этилиши билан бирга, манашу поклик йўлида қилинган иш юқори баҳоланиб, катта савоб берилади.
Қуроъни каримда покизаликка катта эътибор берилган. Жумладан, Аллоҳ азза ва жалла Тавба сурасининг 108-оятида марҳамат қилиб:
“Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади” - дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари покиза зот бўлишлари билан бирга кўплаб ҳадисларида сизу-бизларни покликка тарғиб қилганлар.
Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ покдир-покликни севади, Аллоҳ покизадир-покизаликни ёқтиради, Аллоҳ сахийдир-сахийликни яхши кўради”-дедилар.
Фиқҳга доир ва ҳадисларни жамловчи барча китобларимизда “Поклик китоби” номли алоҳида китоб ва боблар мавжуд. Мана шуларни ўзиёқ сизу-бизни покликка қай даражада аҳамият беришимиз керак эканлигини ўқтиради.
Яратган Роббимиз ҳаммамизни ўзи суйган пок зотлар қаторида бўлишимизни насиб айласин!
Комилжон ОТАМИРЗАЕВ ,
Уйчи тумани “ДАҲЯК-ОТА” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022