Қоронғи режим
Image
Logo

ПОКЛИК ИЙМОНДАНДИР.

ПОКЛИК ИЙМОНДАНДИР.

Ислом поклик дийни бўлиб, поклик эса иймондандир. Дунёда исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни бу қадар юксак даражага кўтармаган.

Чунки поклик бўлмаса банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши аввало банданинг қалби, нийяти пок бўлиши керак. Қолаверса ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва хатто ибодат жойи ҳам пок, турли катта-кичи нажосат ва нопокликлардан ҳоли бўлиши керак. Динимизда инсонларнинг хамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида эътибор берилган. Сабаби покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, поклик яҳши инсонликнинг кўзгусидир. Агар инсон озодаликка риоя қилиб юрса, бу борадаги одобларимизга амал қилса, гўзаллик ва саломатликнинг энг олий даражасига эришади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Унда покланишни ҳуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” Тавба сураси 108-оят. Поклик ва озодалик даражаси нақадар улуғлигини қуйидаги ҳадиси шарифдан ҳам яҳши билишимиз мумкин. Омир ибн Сад ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилади. Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам: “Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни севади, покизадир покизаликни севади, карамлидир карамлиликни севади, ўта саҳийдир ўта саҳийликни севади” Имом Термизи йривояти. Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам тўрт нарсадан ғусул қилар эдилар: “Жунубликдан, жума куни, қон олдирганда ва майитни ювгандан кейин” Абу Довуд ривояти.

Аллоҳ таоло Қуръон оятлари ва Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам ҳадиси шарифларида тозалик, поклик, соғ-саломатлик хақида, шунингдек муқумлик ва сафарда қазо-ю хожат одоблари тўғрисида жуда кўплаб тавсия ва йўлланмалар зикр этилган ва ўзлари буни амалий суратда кўрсатиб берганлар: Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам сафар асносида ҳожатни ирода этсалар, ҳеч ким кўра олмайдиган жойга борар эдилар. Абу Довуд ривояти. Демак қазою хожатга борганда ўзимизни эхтиёт қилиб, сатр авратга риоя қилган холда иш тутишимиз лозим экан.

Пайғамбар соллоҳу алайҳи вассаллам учта ланат олиб келадиган амалдан: сув хавзаларига, йўл ўртасида ва одамлар салқинланаётган жойларда қазою хожат чиқаришдан эхтиёт бўлинглар деб огоҳлантирганлар. Ушбу ҳадиси шариф бебахо илоҳий неъмат сув ҳавзаларини, одамлар фойдаланадиган кўча ва йўллар ҳамда соя салқин жойларни озода ва пок сақлаш муҳим эканлигини яна бир бор таъкидлайди.

Ҳожатҳонага киришнинг ўзига ҳос амалий ва маънавий тартиблари бор бу ерга кираётганда шайтон ёмонликларидан паноҳ тиланади, қиблага қараб ёки унга орқа угириб ўтирилмайди, у ерда гапириш бирор нарса ўқиш мақбул эмас. Хожатхонага бошяланг ёлонгоёқ кирилмайди. Сув ва сув ёқасига, ернинг ёриқ жойларига, жониворлар уясига, дарахт остига, ахлатхона ёки қабристонларга хожат ушатилмайди.

Хожат ушатиб бўлингач, кесак ёки махсус чиқарилган қоғоз билан тозаланиш, иложи бўлса чап қўл ёрдамида сув билан ювиб ташлаш лозим. Айниқса пешоб қолдиқларинин ким ёки баданга тегишидан эхтиёт бўлиш керак. Турли битикли қоғозларни, яроқли мато, тоза пахта, тезак, суяк кабиларни тозаланиш мақсадида ишлатиб бўлмайди.

Кишиларнинг хар ҳафтада каимда бирмарта асосан жума кунлари байрамларда, эр-хотинларнинг жинсий алоқадан сўнг баданларининг сув етказиб ғусул қилишлари талаб этилади. Амалий ва тиббий тажрибалардан маълум бўлишича бундай ювиниш одамни турли ифлосликлардан тозалабгина қолмай жинсий алоқа туфайли йўқотилган куч-қувватни тиклаш ва тетиклаштиришга хам хизмат қилади.

Соф табиат суннатлари қуйидагилардан иборат: мўйлабнинг лаб устига усиб тушган қисмини қириб, тозалаб юриш тиш ва оғизни тозалаб юриш, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартириш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқдаги юнгларни юлиш, қовуқдаги юнгни қириш, сув билан истинжо қилиш, ўғил болалрни хатна қилдиришдан иборатдир.

Ичимлик ичаётган киши идиш ичига нафасини туширмаслиги керак. Синиқ, дарс кетган ёки лаби учган идишларда таом ёки суюқлик истемол қилинмайди чунки у ерда йиғилиб қолган микроблар ва таомга аралашиши ва натижада касаллик келиб чиқиши мумкин. Ислом дини барчамизга яшаётган жойларимизнинг тоза, озода бўлиши, ичимлик сувимизнинг беғубор, ўзимизни эса покиза юришимизга буюради. Асрлар бўйлаб мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг бурчлари деб билиб келганлар. Қуръони каримда денгиз, дарё ва ариқларни ифлослантирмасликка буюрилган. Акс холда балиқлар хам ноз неъмат ўрнига захарли моддаларга айланишини унутмайлик.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳоли ҳаётда, ибодатларни адо этишда, ўзига бандалик қилишда хамиша пок, тоза бўлишга муяссар айласин, имонимизнинг ярми саналган поклик масаласига эътиборли бандалардан қилсин, ибодатлариизнинг комил бўлишини насиб этсин.  

Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Ёқуббой ҳожи” жоме
масжиди имом хатиби

 

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг