Қоронғи режим
Image
Logo

ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДА РИОЯ ҚИЛИНАДИГАН БЕШ АМАЛ.

ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДА РИОЯ ҚИЛИНАДИГАН БЕШ АМАЛ.

Аллоҳнинг каломини ўқиш, уни тадаббур қилиш орқали банда юксак руҳий мақомга ва унга яқин бандалардан  бўлади.  Банда дунёдаги энг гўзал хулқларни айнан Қуръон ўқиш орқали билади ва уларни ўзига сингдиради.  Зеро, қори қалбида Қуръон карим жо бўла туриб ёмон ишларни қилиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Темирга сув тегса занглаганидек бу қалблар ҳам занглайди”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” дейилди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да, Абу Нуайм “Ҳилйатул-авлийа”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳаб”да ривоят қилган).

Қуръон ўқиш Аллоҳ таолога қурбат қиладиган  энг яхши амалларидан биридир.

Хаббоб ибн Ал-Арт разияллоҳу анҳу айтадилар:  Пайҳамбармиз салаллоҳу айлайҳи васаллам айтадилар: “Иложи борича Худога яқинлашинг...

Ва билингки, сиз Унга Унинг сўзларидан кўра севимлироқ нарса билан яқинлашмайсиз.”

Инсон қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар қуръон қироатда ушбу беш нарсага амал қилиши шарт:

  1. Биринчи овозини яхшилаш:

Бу борада бир нечта ҳадислар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси тиловатни яхши овозда бўлишга ундайди, унинг хушовозда ўқилиши одамларда Қуръони каримни тинглашга бўлган мойилликни кучайтиради.

 Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни овозингиз билан безанг!” деб марҳамат қилдилар» (Абу Довуд ва Насаий ривояти)

Али Қори ушбу ҳадис шарҳида шу маънода ворид бўлган бошқа ҳадисларни ҳам келтиради: “Қуръонни овозингиз билан безанг. Зеро, хушовоз Қуръон чиройини орттиради” (Насаий ва Ҳоким)

 Жобир ибн Абдуллоҳ Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Овози энг зўр киши қироатини эшитсангиз, у Аллоҳ таолодан қўрқади, деб ўйлайсиз”.

  1. Иккинчи араб оҳангида бўлиши:

Қироат арабларнинг оҳангида бўлиши керак, чунки “Қуръони Карим” араблар тилида нозил бўлган, Аллоҳ таоло: “Қуръон эгри эмас, арабча Қуръондир” (Зумар сураси. 28-оят). Ва Аллоҳ таоло деди: “Мана шундай, Биз сенга арабча Қуръон нозил қилдик (Шўро сураси, 7-оят). Аллоҳ таоло: “Албатта, Биз уни тушуниб олишингиз учун арабча Қуръон қилдик” (Зухруф сураси, 3-оят).

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қуръонни арабларнинг оҳанглари ва овозлари билан ўқинг, катта гуноҳ эгаларидан ва фосиқлардан оҳангларидан эҳтиёт бўл. чунки мендан кейин Қуръонни қўшиқ, роҳиблик, нола қилиш тарзида ўқийдиган одамлар келади, лекин уларнинг қироатлари қалбларни фитна қилишдан нарига  ўтмайди,  уларга қойил қолганларнинг қалблари ҳам шундай».

  1. Учинчи дона –дона бўлиши:

Ўқишни Аллоҳ таоло айтганидек, ўқиш керак: "Ва Қуръонни дона-дона  ўқинг" (Муззаммил сураси, 4-оят).

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Аллоҳ таолонинг сўзи маъноси ҳақида: "Ва Қуръонни дона-дона  ўқинг" (Муззаммил сураси, 4-оят): “Қироат – ҳарфларнинг маҳражлари ва тўхташ уринларини билиш.

  1. Тўртинчи тажвид билан ўқиш:

Тажвид тилда: бирор нарсани яхшилаш.

Ва истилоҳий жиҳатдан: Ҳар бир ҳарфни аслий ва орзий ҳақ ва ҳаққини бериш ва бундан мақсад Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни саҳобаларига ўргатганлар,  саҳобалар ҳам кейингиларга санади саҳиҳ ва мутовотир даражада еткиздилар.

  1. Араб тилида билан ўқиш:

Ўқиш бошқа тилларда эмас, араб тилида бўлиши керак, бу "Қуръони Карим" сўзларини араб тилидан бошқа тилларга таржима қилинга матнларни қироат билан ўқиш  жоиз эмаслигини англатади.  Қуръондан бирор нарса ўқимоқчи бўлган ҳар бир киши, оз бўлсада, уни қайси тилда нозил қилинган бўлса, уша тилда  ўқиши шарт. Аллоҳ таоло айтади: (Биз уни) бирон эгрилик эгаси бўлмаган арабий Қуръон ҳолида (нозил қилдик). Шояд (Аллоҳдан) қўрқсалар. (Зумар сураси, 28-оят).

Аллоҳ Таоло барчамизни “Қуръони карим”ни ўрганиб, унга амал қиладиган ва қиёмат кунида унинг шафоатига ноил бўладиган бандаларидан қилсин.

Обидхон Икрамов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманаган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг