ҚУРЪОН ЎҚИЛГАН ЖОЙГА САКИНАТ ТУШАДИ

Арабча “сакинат” сўзи “тинчлик-хотиржамлик” маъносини билдиради. Ҳадиси шарифларда
айтилишича, Қуръон ўқилган жойга сакинат тушади, қори атрофини фаришталар ўраб олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар: “Кимда-ким мўмин (биродари)дан дунѐ ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ
ундан охират ташвишларидан бирини аритади. Ким мушкул аҳволда қолган киши(нинг оғири)ни енгил қилса, Аллоҳ унга дунѐю охиратда осон қилади. Ким мусулмон банда(нинг айби)ни беркитса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унинг айбини яширади. Агар банда биродарига ѐрдам берса, Аллоҳ унга кўмак беради.
Ким илм талаб қилинадиган йўлдан юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Агар бир
гуруҳ (одамлар) Аллоҳнинг уйларидан бирида йиғилиб, Каломуллоҳни ўқисалар, уни дарс қилиб
ўргансалар, устларига сакинат тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қанотлари билан ўраб оладилар, Аллоҳ уларни Ўз даргоҳидагилар қошида эслайди. Кимни амали орқага тортса, насаби олдинга суролмайди 66 ”.
Биз бу ҳадиснинг мавзуимизга тегишли қисмини бироз шарҳлаймиз.
“Қуръонни дарс қилиш” деганда, ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш, Қуръон маъноларини,
ҳукмларини ўрганиш тушунилади.
“Аллоҳ даргоҳидагилар”дан мурод пайғамбарлар, фаришталардир.
“Аллоҳнинг бандани эслаши” У Зотнинг бандага мақтов айтиши, гуноҳларини кечириши,
ярлақашидир.
Қуръон ўқиган, Қуръон ўрганган киши Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳ Каломини хулуси
ният билан тиловат қилган инсон устига тинчлик-хотиржамлик туширади. Қори қалбига хотиржамлик инади, қироат баракасидан ёмон ўй-хаёллардан йироқ бўлади.
Одамлар кўнгил хотиржамлигига эришиш учун бойликларини аямай сарфлайдилар, данғиллама
уйлар қурадилар, ҳеч кимдан ортда қолмаслик учун энг сўнгги русумдаги машиналар минадилар, бахт-саодатни, ҳузур-ҳаловатни моддий фаровонликдан излайдилар. Лекин кўпчилик қалб хотиржамлиги фақат моддиятга боғлиқ эмаслигини тушуниб етмайди. Аслида осуда ҳаѐт кечириш учун илоҳий таълимотларга муҳтожмиз. Жумладан, Аллоҳнинг Каломини ўқиш билан қалбимиз безовталикдан фориғ бўлади. Қуръон ўқисак, шаҳватларга мутеликдан қутуламиз. Қуръон ўқиш билан сохта маъбудларга топинишдан, ожиз нарсалардан шумланишдан халос бўламиз. Қуръон бизга чексиз ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Унинг мазасини бир марта тотиб кўрган киши яна баҳраманд бўлгиси келаверади.
Қуръонга ошно бандани раҳмат фаришталари ўраб олади. Аллоҳ уни пайғамбарлар, ҳурматли
фаришталар олдида эслайди, шаънига мақтов айтади, номаи аъмолига жуда кўп савоб ёзилади.
Янгиқўрғон туман
Бобоиҳандон масжиди имом хатиби
Қосимхўжа Инамов
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022