ҚУШ ИНИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ

Доно халқимизда мана шундай нақл бор. Кўп ўйландим, китобларни изландим мана шу нақлни кенгроқ ўрганишга, уни атрофлича тушунишга ҳаракат қилдим. Бу нақлда қушни мисоли билан инсонга жудаям зарурий ибратлар борлигига амин бўлмикки, уни сиз муштарийларга ҳам тортиқ этишни лозим билдик.
Дарҳақиқат, қуш инида кўрганини қилади. Буни биринчи мисолида айнан қушни ўзида кўрайлик. Ҳақиқатдан ҳам, қуш ўз инида ётиб атрофни кузатади,ўлжа кўрса бориб олиб келади, хавфни кўрса уни олдини олишга чоғланади ва ҳоказо. Қушнинг полапонлари эса, инга ётганча ота-онасини кузатадилар. Уларнинг қилган ишларини, учишларидан тортиб, ўлжа қидиришларигача, ўлжага ҳамла қилишларигача кузатишади, ўрганишади. Вақт ўтиши билан улар ҳам қуш бўлгач, ҳудди инда кўриб ўрганганларини амалда татбиқ этишади. Бу уларнинг ҳаёт тарзларидир.
Инсонларда ҳам қушларнинг ҳаёт тарзларига ўхшаш жиҳатлардан бири бу кўп ҳолларда боланинг отаси қилган одатларга одатланиши, қизнинг эса, онаси, опаларининг одатларига одатланишидир. Дарҳақиқат, бу ҳолатни жуда кўп ўринларда кузатишимиз мумкин. Буни бир воқеа мисолида келтириб ўтсак, мақсадгу мувофиқ бўларди.
Дўстларимдан бири қўнғироқ қилиб, биз тарафларга шахсий ишлари билан келганини айтиб қолдилар. Кўришмаганимизга ҳам анча бўлганди. Бир меҳмон қилишни ўйлаб, шаҳримиздаги шинамгина бир чойхонага олиб бордим. Дўстим билан анчагина гаплашиб, хурсанд ҳолда у ердан чиқдиг-у, ташқаридаги манзара дилимизни хуфтон қилди. Манзара шу эдики, ҳали мактабни ҳам тамомламаган уч нафар ўспирин кабоб еб ўтиришар, Пепсини пиёлаларига қуйишиб, қўлларига пиёлаларини олишдида пиёлаларини уриштириб олиб ичишди. Ватанпарварлигим, инсонпарварлигим тутиб, болаларга чин маънода ачинганча уларни олдиларига бордимда иккиланмай пиёлаларига қарадим. Ҳақиқатдан ҳам пиёлада Пепси ичимлиги эди. Дўстим, кулиб қўйдилар. Аммо менинг этим жимирлаб кетдики, бу болалар Пепсини нега унақа қилиб ичишмоқда. Улар пепси ичимлигини ўша кўпчиликни фалокатларига сабаб бўлаётган, оилаларни бузилишига, болаларни тирик етим қолишига сабаб бўлаётган ароққа ўхшатиб ичишмоқдами, ёки улар ҳам ана шунга ҳавас билан қарашмоқдами?
Болаларга нега ундай қилишганини айтсам, биттаси “...кеча уйимизда адамнинг туғилгани куни бўлганди. Ўртоқлари келди, улар билан роса шунақа қилиб ичишди”, – деб жавоб берди. Мана азиз ўқувчи, боланинг отадан олган ҳаётий сабоғи.
Бир хурсандчиликнинг ортидаги бепарволикнинг оқибатида бола ана шу ишни қилди. Бундан баттари ҳам бўлиши мукин эдику. Бир ота Ватанпарварлик ҳиссини, инсонийлик туйғуларини, миллий-диний қадриятларни ўзи яхши билиб, болаларига ана шуни сингдиришга ҳаракат қилса қандай яхши бўларди-a.
Бир болани тарбияси бузилса, унинг Ватанига, динига бегона бўлиб улғайишида ота-онанинг айби бор деганлар тўғри айтадилар. Фарзанднинг яхши ва ёмон тарбияси ота-онага боғлик эканлиги ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллоллҳу алайҳи васаллам айтдилар: “(Ҳар бир) туғулган гўдак (Ислом) фитратида туғилади. Унинг ота-онаси уни яҳудийга ёки насронийга ёки маъжусийга айлантиради”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шарифнинг ҳам мазмун-моҳиятига чуқур назар ташланса, фарзандларнинг гўзал тарбияга мойил ҳолда таваллуд топишига ишорасини гувоҳи бўламиз. Балки, уларнинг нотўғри йўлларга ва гўзал тарбияга зид бўлган нарсалар билан машғул бўлишларига авваламбор, ота-оналарнинг ҳиссалари катта экани ҳам маълум бўлади.
Динни ниқоб қилиб олиб, ўзини исломдан деб атаётган, инсонларни машаққатлар эвазига битирган бунёд ишларини вайрон қилаётган, неча-неча бегуноҳларни қонини тўкаётган нокас, ғаламисларнинг сафига бориб қўшилиб қолаётган ёшларнинг ота-оналари, яқинлари бепарволиги, илмсизлиги, лоқайдлиги оқибати сифатида қаралиши тўғри бўлади. Боиски, ИШИД деймизми, Толибон ё Ал-Қоидами бари ислом душманларидир.
Тохиржон Болтабоев,
Янгиқўрғон тумани "Шохўжабой" жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022