ҚЎШНИЧИЛИК ХАҚЛАРИ :

Бизнинг Муқаддас Ислом динимизда қўшничилик хақлари риоя қилиниши лозим бўлган муҳим амалларидан саналади. Зеро инсонлар ўртасида ўзаро меҳр - оқибат ришталарини мустаҳкамланишда қўшнилар хаққини адо этиш ҳам муҳим ўрин тутади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзигагина ибодат қилишга буюриш асносида жамиятдаги барча тоифа инсонлар қаторида қўшниларга ҳам яхшилик қилишга буюрган ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча хадиси шарифларида сизу - биз умматларига бу тўғрида бир неча кўрсатмалар берганлар, жумладан !
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагича айтадилар .
Яъни: “ Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга “ Эй Аллоҳнинг Расули, фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади, кундузи нафл рўзаларни тутади яна бошқа фалон - фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларга озор етказади, дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “У аёлда яхшилик йўқ” У дўзах аҳлидандир дедилар:
Бояги кишилар; Фалончи аёл бўлса фарз намозларини ўқийди, кийимларидан садақа беради, аммо бирор кишига озор бермайди; дейишди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам " ана шу аёл жаннат аҳлидандир; дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
Мазкур хадиси шарифда қўни - қўшниларга озор бермаслик, уларни хурматларини сақлашлик нақадар зарур эканлиги таъкидланмоқда.
Қўни - қўшнига ёмон муносабатда бўлиб, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлари, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб қолади.
Ҳа азизлар қўшнилар билан муносабатимизни яхшилайлик, яхши кунимизда ҳам ёмон кунимизда ҳам қўшни асқотади. Улар билан шундай аҳил - иноқ бўлайликки, бошқалар ҳавас қилсин, ўрнак олсин. Жаннатда ҳам яхшилар билан қўшни бўлиш насиб этсин.
Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Шайх Эшон " жоме
масжиди имом - хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022