Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
 Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
Рамазон ойи сабр ойи;
Дуолар мустажоб бўладиган ой;
 Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
Рўза туфайли инсон тани покланади;
Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
 Рўзадорда риё бўлмайди;
 Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
 Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
 Бу ой мағфират ойидир; Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
 Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
Бу ой – саховат ойи;
Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
Закот берувчи кишининг моли покланади;
 Закот берувчининг молига барака киради;
Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.
Аллоҳ таоло бизларни Жаннатий бандаларидан қилсин.

 

Акмалхон Саппанов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
 Янгиқўрғон тумани бош имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг