РАМАЗОН: НАФСИЙ МУОЛАЖАЛАР БАДГУМОНЛИК

Бадгумонлик ёки қалбий ғийбат бу ~ шариатда ҳаром саналган ишлардандир. Аллоҳ таоло айтади: "Эй имон келтирганлар! Гумонларнинг кўпидан четланинг! Чунки баъзи гумонлар гуноҳдир!"(Ҳужурот, 12). Уламолар, ботини чиркин бўлган одамга ёмон гумон келади, деб айтадилар.
Шоирлардан бири айтади:
Кишининг феъли ёмон бўлса, гумони ҳам бад бўлур
Одатда келадиган ваҳмни (бузуқ ҳаёл) тасдиқлар этур
Шаръий ҳукмларни ва одобларни ушлаш ёмон гумон эмас. Масалан, ким аёли ёки қизига уйдан чиқиб кетишда кенг ва камтарин кийимларни кийишга, хушбўйланмасдан, зийнатларини зоҳир этмасликка буюрса, ёмон гумон сифатида эътиборга олинмайди, балки бу иш шаръан матлубдир. Унинг илмини била туриб, мазкур ишни тарк этса, яъни оиласига эътиборсиз бўлса, даюс бўлади. Даюс эса, аҳлини ифлослик қилишига рози бўлади. Ҳадиси шарифда: "Уч кимса борки, Аллоҳ таоло уларга жаннатни ҳаром қилди: мунтазам ароқ ичувчи, ота-онасига оқ бўлган ва аҳлининг ифлос ишларига рози бўлган даюсдир", дейилади. Мана шундай лоқайдликнинг натижасида эса, ҳозирда кўпгина оилаларнинг истиҳкомига путур етаётганига барчамиз гувоҳмиз.
Бадгумонликнинг муолажаси ҳақида уламолар қуйидаги тавсияларни берганлар:
1). Таҳқиқ этмаслик. Яъни, бир инсон бошқа бир одамга нисбатан ёмон гумонга борса, гумонининг ҳақиқатини изламайди. Чунки, гумонининг тақозосига кўра, гумон қилинган кимсага хунук муомала қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, бу ўринда, бадгумонлик муолажаси ўлароқ, инсон уша шахсга гўзал муносабатда бўлиши ва икром қилиши лозим.
2). Аллоҳга муроқаба қилиш. Гумон қилувчи одам Аллоҳ ҳар-бир ишдан хабардор эканини билиши лозимдир. Юқорида таъкидланганидек, бу иллат қалб билан боғлиқ бўлгани учун ҳам, муолажаси қалбда, Алоҳнинг зикри билан бўлади. Зеро Роббимиз: "Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?"(Раъд, 28), деб марҳамат қилди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни шу каби иллатлардан йироқ қилсин!
Абдуҳ Ғолиб Аҳмад Ийсонинг
"Мафҳум ат-тасаввуф" асари асосида
тайёрланди
Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"
жоме масжидининг имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022