Рўза ҳикматларидан

Рўза, инсонни ерда туриб руҳоният оламига етказувчи муҳим ибодатлардан биридир. Чунки инсон рўза тутиш билан инсондаги моддий шаҳватдан халос бўлиб, нафсида йўқотган фаоллик, ҳаракат ва қувватни тиклаб, иймоний ва руҳоний қувватини ошириб олади. Бу билан энди ҳаётдаги мўътадиллик ва мувозанатини ҳам тиклайди.
Рўзада инсон Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунган ҳолда шаҳватларидан тийилади. Бу нарса ўз-ўзидан чегарада туришни, Аллоҳ буюрган нарсаларда тақвога яқинлашишни ва ман этган нарсалардан узоқлашишни таълим беради. Шунингдек, ушбу ман қилиш инсондаги шаҳвоний ҳукмронликни бошқаради. Шунинг учун бу рўза инсонни гуноҳлардан мусаффо қилиб ушлаб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Рўза пардадир", деб айтганлар. Яъни, рўза шахс ёки жамиятни бузувчи нарсалардан сақловчидир.
Имом Ғаззолий "Иҳёу улумиддин", номли китобларида, рўзани, Аллоҳнинг душмани бўлмиш шайтоннинг енгувчи, деб атаганлар. Чунки шайтонни енгувчи воситаси шаҳватдир. Шаҳват эса овқат ва ичимлик ҳисобига кучаяди. Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта шайтон одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Сизлар уни очлик билан сиқиб чиқаринглар", деб айтганлар.
Рўза инсонга инсонлигини эслатади. Чунки инсон доим овқат ва ичимликка муҳтож бўлиб туради. Инсон қачонки башарий эҳтиёжи бўлган овқат ва ичимликдан ўзини тийса, ушбу нарсаларга нақадар муҳтож эканини ҳис қила бошлайди. Гўёки рўза инсоннинг заиф ва ҳожатманд эканини эслатиб, бошқаларга тажовуз қилишдан огоҳ этиб туради.
Шахс ҳар қандай муҳитда яшамасин у баъзи зулм ва туғёнга дуч келади. Рўза тутганда нафсини қайта-қайта овқат ва ичимликка муҳтож эканини ҳис қилдирса, у яна расо инсонга айлантираверади.
Агар биз рўзанинг фойдалари ва шахс ҳамда жамият олдидаги сирларини кузатсак ушбу улкан ибодат "абадий ахлоқ мактаби" эканини билиб бораверамиз. Ушбу мактабни кўплаб солиҳ ва фозил инсонлар битириб, ердаги Аллоҳнинг халифаси деган шарафга мушарраф бўлиб боришаверади.
Аллоҳ таоло фарз қилган рўза-«Рамазон» сўзи кўплаб нарсаларни англатади.
Баъзилар «Рамазон» сўзи қуйидаги нарсаларни англатишини ҳам зикр қилишади.
ра – Раҳмат;
ма – мағфират;
з – жаннатда зиёфат;
о – дўзахдан омонлик;
н – Азиз ва Ғаффор сифатли Зот – Аллоҳдан нур.
Рўзанинг биз билмаган яна анча ҳикматлари бор. Токи ер юзида ҳаёт бор экан бу ибодатни моддий, маънавий, жисмоний ва руҳий фазилатлари ўзлигини намоён этиб бораверади.
Хайруллоҳ Муродшоев,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022