Қоронғи режим
Image
Logo

Сабр аввалги дафъада билинади

Сабр аввалги дафъада билинади

Ҳар бир инсон дунёда имтиҳон, синов учун яратилингандир. Шунингдек унга етган мусибатлар, турли офатлар инсонга етган касалликлар ҳаммаси имтиҳондир. Аллоҳ таоло ўзи яхши кўрган бандасига касаллик ёки бошқа мусибатларни бериб бандасини имтиҳон қилади. Банда шу мусибатларга сабр қилса Аллоҳ таоло шу бандани гуноҳларини кечириб, ҳисобсиз ажрлар мукофотлаб қўяди. "Сабр" ўзи уламолар тақсим қилганларига кўра тўрт қисмга бўлинади.

  1. Мусибатларга сабр қилишлик, яъни кишини молига аҳлига ёки ўзига азиз бўлган кишига мусибат етган пайтда сабр қилишликдир.
  2. Аллоҳ таолога тоат қилишликда сабр қилишлик. Аллоҳ таоло буюрган амалларни адо қилишда сабр қилишлик, яъни совуқ кунларда бўлсин, сафарда ҳоҳ касал ҳолатда бўлсин намозларини адо этишликда сабр қилишлик, иссиқ ёз кунларида рамазон рўзасини адо қилишликда, закотни вақтида беришликда ва бошқа тоатларда эринмасдан малол келмасдан адо қилишликда сабр қилишдир.
  3. Аллоҳга осий бўлиб қолмасликка сабр қилишликдир. Аллоҳ харом қилган амаллардан сабр қилиб, ўзини харом ман қилишликдир яъни ароқ ичишлик, зино қилишлик, бўҳтон, туҳмат қилишлик ва бошқа харом амалларни, нафси ва шайтон ъалайҳи лаънани ҳийлаларига учмай, тарк қилиб сабр қилишдир.
  4. Ҳақ сўзни қабул қилишликда сабр қилишликдир. Қандай шахс бўлмасин ҳақ сўз гапираётган бўлса қабул қилишлик, яъни ким гапираётганига эмас балки нимани гапираётганлигига эътибор беришликдир ва ҳақни қабул қилишликдир. Албатта ҳақни гапиришлик ботирликдур. Аммо ҳақни қабул қилиб унга амал қилишлик унданда кўра ботирликдур.

Юқорида сабрни мақтаб ўтилди-ю , лекин ҳақиқий сабрни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида сизу бизга тушунтириб, баён қилиб берганлар.

 "Сабр аввалги дафъада билинади".

 Яъни сабр мусибат етган аввалги пайтдаёқ шикоят қилмасликдир. Мусибат етганда аввал роса шикоят қилиб, дод фарёд уриб сўнгра сабр қилиш эса сабр қилишлик эмас балки кўникма дейилади. Ҳақиқий мўмин киши ўзига етган мусибатларга сабр қилади.

Аллоҳ таоло барчамизни сабр қилгучи иймонли бандаларидан қилиб қўйсин ва ҳеч қандай соя йўқ кунда аршни сояси билан соялантирсин.

Саминжон Пормонов,
 Мингбулоқ тумани “Шоҳи Жалил” жоме
 масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг