САБР МУСУЛМОННИНГ ҚУРОЛИДИР

Сабр чидамли бўлиш, оғир ҳолатларга бардош бериш, ножўя сўзлардан, ўринсиз ҳаракатлардан ўзини тийишдир. Бу дунё-синов. Инсон ҳаётида турли ҳолатларга дуч келади. Бази ҳодисалар кишини шодлантирса, бошқалари ғамгин қилади. Шодлик вақтида шукур қилиш, қайғули дамларда сабр этиш мусулмонларга фарз қилинган.
Қуръони каримда: «Албатта, сабр қилувчиларга(оҳиратда) мукофотлари беҳисоб берилур», деб марҳамат қилинади (Зумар сураси, 10-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг ишига ажабланаман. Хар бир иши ўзи учун яхшиликдир. Бу фақат мўминга хос. Севинтирувчи иш бўлса, шукур қилади, бу унга яхшилик бўлади. Балога учраса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун хайирлидир», деганлар (Имом Муслим, Имом Дормий, Имом Аҳмад ривояти).
Сабр мусулмоннинг қуролидир. Лекин уни ўз ўрнида қўллаш зарур. Меҳнат қилмасак, қашшоқликка рози бўлсак, Аллоҳ пешонамизга шуни ёзган экан, деб муҳтожлик олдида бош эгсак, сабрли саналмаймиз.
Ҳақ ва хақсизлик олдида сўзламай туриш сабрлилик бўлмайди. Китобларда бундай ҳикмат бор: Ҳақиқатга қарши киши тилсиз шайтондир.
Сабр уч турлидир. Агар Аллоҳдан бандасининг молига, жонига, фарзандига фалокат етса ва одамнинг бу бахтсизликларни қайтаришга куч билими кифоя қилмаса, у вақтида рози бўлиб сабр етади. Зилзила, сув тошқинлари, урушлар вақтида турли қийинчиликларга чидаш сабр ҳисобланади. Сабрнинг савобига ишонманглар қийинчиликлар олдида умидсизликка тушиб, яшашда безадилар, улар учун ҳаётининг лаззати қолмайди.
Қуръони каримда : Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз.(шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)”! Уларга мусибат етганда ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтирувчилармиз”,-дейдилар, деб амр қилинади. (Бақара сураси, 155-156-оятлар). Демак, одамлар бу оламда ҳамиша имтиҳон қилинади.
Сабрнинг иккинчи тури фарз, вожиб, суннат ибодатларни холис адо этишга чидашдир. Иссиқ кунларда очлик ва чанқоқликка чидаб рўза тутиш, қисқа тунларда бомдод намозини вақтида ўқиш, ҳаж қилиш, закот бериш, ибодатларни тўла-тўкис адо этишнинг ўзига ҳос қийинчиликлари бор. Уларга чидамай туриб Аллоҳ розилигига эришиш мумкин эмас.
Сабрнинг учинчи тури нафасининг ножўя тилаклари ва шайтоннинг ҳийлаларига қарши туришдир. Бу ҳолда одам шайтонга алданиб, Аллоҳ йўлидан адашса, ғоят катта гуноҳга қолади. Ҳар қайси инсон ичида уни ножўя ишларига ундовчи бир куч бор. Бу нафсни аммора дейилади. Бу ҳақда пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ҳақиқий паҳлавон курашда енгган киши эмас. Асл паҳлавон ғазаби келганда ўзини боса олган одамдир» (Имом Буҳорий ривояти).
Назиржон ҚЎЧҚАРОВ,
Наманган тумани Умарбой ҳожи жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022