
САЛОМ БЕРИШ ОДОБЛАРИ
Динимиз кўрсатмаларида Салом беришнинг ҳам бир қанча одоблари бўлиб, муҳим жиҳат ларига эътибор қаратамиз.
Аллоҳ таоло мўминларни салом беришга буюради: «Эй имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уй ларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз» (Нур, 27).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уммат ларига одобли бўлишда саломнинг ўрни ўта муҳимлигини, унда ажру савоб зиёда бўлишини таъкид лаган лар. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилади.
«Бир киши Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Исломнинг қайси амали яхши?” деб сўради.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Таом бериш ва танигантанимаган одамга салом бе риш”, дея марҳамат қилдилар».
Салом берувчи киши “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб салом бериши афзалдир. Унга жавоб берувчи ҳам кўплик шаклида “Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” демоғи фарздир, гарчи салом берувчи бир киши бўлсада, шундай салом бериш лозим.
Абу Довуд ва Имом Термизий Имрон ибн Ҳусайндан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузур ларига бир киши келди ва “Ассалому алайкум”, деди. Унга (саломига) жавоб берилди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўн”, дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келди ва: “Ассалому алай кум ва роҳматуллоҳи”, деди. Унга (саломига) жавоб берилди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам): “Йигирма”, дедилар. Сўнгра яна бошқа киши келди ва: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баро катуҳ”, деди. Унга ҳам жавоб берилди. Пай ғамбаримиз (сол лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўттиз”, дедилар». Бу ерда саломнинг савоб даражасига ишора қилинган.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазрат Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади. «Менга Расулуллоҳ (соллал лоҳу алайҳи ва саллам): “Бу Жаброил (алайҳисса лом) сенга салом айтди”, дедилар. Мен: “Ва алай ҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”, дедим».
Салом бериш одоби уловдаги кишининг пиёдага, юрувчи ўтирганга, озчилик кўпчиликка, кичикнинг каттага салом беришидир.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Уловдаги пиёдага, юрувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради”, деди лар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим Анасдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. “У киши болаларнинг ёнидан ўтаётиб, уларга салом бердилар ва: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилардилар”, деди.
Хайруллоҳ Муродшоев ,
Янгиқўрғо нтумани “Қаюм ота” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022