Қоронғи режим
Image
Logo

САЛОМ-БЕРИШНИ УНУТМАНГ!!!

САЛОМ-БЕРИШНИ УНУТМАНГ!!!

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “исломдаги қайси (амал) яхшироқ?”деб сўради. У зот:  Таом беришинг ҳамда таниган танимаганингга салом беришинг”, дедилар”. (имом Буҳорий ривояти).

Бирор нотаниш киши билан танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап гапга қовушади , ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топганини кўрасиз, ҳатто бироз сизга жаҳил қилиб турган одам олдига борганингизда табасум билан “Ассалому алайкум” (сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кўришсангиз, у жаҳлидан тушади, кўнгли сизга мойиллашади шундай емасми?!

Салом бериш Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади.

Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади. Мутлоқо “Салом”, “Салом бердик”, “ҳайрли кун” каби сўзлар билан салом берилмайди, бунданҳам ачинарлиси “сомалайкум” деб ўзларини гўё шаҳарлик, ўқимишлик, замонавий инсондек тутадиган инсонларни учратамиз - улар “сомалайкум” (сизга ўлим бўлсин) деётганини билармикин! кимларгадир тақлид қиламан деб ислом шиёри бўлмиш салом ўрнига “привет”, “какдела” каби сўзлар билан қанча савобдан махрум бўлаётганини билмоқдамикин. Ассалому алайкум - деган кишига 10 савоб борлигини, салом берган киши Аллоҳга махбуб банда бўлишини, салом берган одам гуноҳлари кечирилишини, умрига барака келишини, салом бериш-бир бирлари устидаги хақларидан эканлигиничи, Ҳар бир ҳалқни саломлашиш одоби бор аммо шарқона саломлашиш буларнинг энг гўзали маънолиси эканини биламизми.

Нотаниш кишиларга, болаларга ҳатто ҳечким йўқ уйга кирганимизда ҳам салом берилишидан ҳабаримиз борми. Учрашганда қандай салом берилса, ҳайрлашаётганда ҳам шундай салом билан ажрашилади. Модомики мусулмон эканмиз - ушбу салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ одобимизнинг қуйдаги кўрсатмаларига диққатимизни қаратишимиз лозимдур:

- “Аввал салом, кегин калом” яъни саломдан кегин бошқа гап сўзлар,

- “Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар” тушунарли бўлиши учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни гапларини келтирамиз: “Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, Саломнинг ниҳояси баракотдир”,

- “Оилангиз ҳузурига яъни, уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз азоларига ҳам барака ўғилади”,

- “Бир бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади”,

- “Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир”,

Агар бирор киши бошқа бир инсон орқали сизга салом айтиб юборган бўлса, бунинг жавобини (Ассалому алайка ва алайҳи), деб дарҳол қайтаришингиз лозим. Салом мактуб орқали, (смс) юборилган бўлса, дилингизда агар унга ҳам мактуб (смс) ёзадиган бўлсангиз ёзма равишда (ваалайкум ассалом) дейилади.

Кўпчилик ўтирган жойга кирса бир кишини ҳосламай ҳаммага салом берилади, кўпчилик ичидан бир киши алик олса кифоя қилади, аммо бирорта одам алик олмаса гуноҳкор бўлади.

Уловдаги пиёдага, пиёда кетаётган одам ўтирганга, озчилик кўпчиликка, кичиклар катталарга ,юқорги мавқейдаги киши пастроқ мавқейдаги одамга биринчи бўлиб салом беради. Бошни қимрлатиб овозсиз, фақат қўлни кўксига қўйиш билангина салом бериб ҳам алик олиб ҳам бўлмайди. Қўл бериб кўришганда, кафтни кафтга қўйиб икки қўллаб кўришилади, узурли ҳолатдагина бир қўллаб кўришиш мумкун.

Саломга алик олиш мақбул бўлмаган ўринларда салом бериш макруҳ саналади. Масалан: намоз ўқиётган, Қуръон ўқиётган, азон ва такбир айтаётган, дуо, ҳутба ўқиётган, ҳажда Лаббайка айтётган эҳромлик кишига, номаҳрам аёлларга, хаммомда ювинатган кишига, оғзида таоми бўлган ҳамда уҳлаятган кишига салом бериб бўлмайди.

Ҳидоят элчиси бизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган барча амаллардан таълим берганлар ҳоссатан салом беришни ҳам таълимини бердилар. Калба ибн Ҳанбал исмли киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салом бермасдан кирганида у зот унга: “Орқангга қайт! “Ассалому алайкум” дегин, дедилар.

Асри саодат мусулмонлари ҳақида Убайдуллоҳ ибн Ҳисн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши қачон учрашиб қолсалар, токи бир иккинчисига Аср сурасини ўқиб бермасдан ажрамас эди сўнгра бири иккинчисига салом берар еди. (Табароний ривояти).

Сунан эгалари ривоят қилган ҳадисда салом бермай кирмоқчи бўлган одамни киришига изн бермаган аксинча, аввал салом бериб киришга изн сўралади деб ўргатганлари ривоят қилинади. Ҳабарда келади “салом бермай гап бошлаганни гапига қулоқ солинмайди” дейилган.

Бас, дар ҳақиқат мусулмон миллати шу саломи билан дунёни қай жойида бўлмасин ажралиб туради, дарровда таниб оласиз. Аллоҳим барчамизни Салом берувчилардан, уни саломни ёювчилардан қилсин зеро ҳадисда “Раҳмонга ибодат қилинг, таомни едиринг, саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз.” (Имом Термизий: -Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган)!

Нуриддин Ҳамрақулов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг