Қоронғи режим
Image
Logo

Саломлашиш одоби

Саломлашиш одоби

Маълумки, муқаддас динимиз Ислом таълимотлари инсониятни гўзал хулқу одоблар  билан зийнатлаб, эзгу фазилатлар касб эттирувчи илоҳий йўл-йўриқ ва кўрсатмалардан  ташкил топган.  Мазкур олийжаноб хулқлардан бири ҳам исломий   саломлашувдир.                                        

Албатта ҳар бир халқ ва маданиятнинг ўз саломлашиш услуби бор.   Исломдан аввал ҳам одамлар бир-бирлари билан турли хил кўринишларда  саломлашганлар. Аммо Ислом саломи ўзига хос. Негаки, уни одамлар эмас балки,  Аллоҳ таоллонинг ўзи сўнги Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алай ва саллам орқали  жорий қилган. Бинобарин мазкур салом билан саломлашган кишилар қўшимча ажр-савобларни ҳам қўлга киритадилар. Чунки улар нафақат саломлашаётган, балки  диндаги бир буйруқни амалга ошириб, бир суннатни тирилтираётган бўладилар. Бу  жиҳатдан саломлашувнинг ўзи бир ибодат десак янглишмаган бўламиз.   

Қуръони к аримнинг (Нисо сурасини 86-ояти)да: «Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир». деб марҳамат қилган

Ушбу ояти каримада саломлашиш жуда муҳим, аҳамиятли иш екани кўриниб турибди. Салом берган инсонга унданда яхшироқ ёки ҳеч бўлмаса ўшандай жавоб қайтариб қўйишга амр етилмоқда.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар. Биринчи бўлиб салом бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бўлиб, бу хислат кишини кибр ва манманликдан узоқлаштиради.

Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. Бир-биримизнинг ёнимиздан индамай ўтгандан кўра, мусулмоннинг мусулмон биродаридаги ҳақи бўлган саломлашиш, алик олишни одат қилсак, нур устига нур бўлади.  Чунки саломлашиш, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзлари бажарган ва ҳам бошқаларни қилишга буюрган суннатларидан биридир.

Шундай экан Аллоҳ таъоло барчамизни ҳаётимиз давомида анашундай суннатларга амал қилиб яшашликни насиб қилсин.

 

 

Баҳодир Мирфайзиев

Косонсой тумани  “Содод” жоме

масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг