Қоронғи режим
Image
Logo

ШАЪБОН ОЙИ.

ШАЪБОН ОЙИ.

  Исломдаги муқаддас ойлардан бири Шаъбон ойидир. Бу ой ҳақиқатдан ҳам жуда муқаддас, фазилатли ойдир. Бу ойнинг фазилатлиги шундаки унда ибодат қилганлар қўлини дуога очиб,Аллоҳга илтижо қилиб тавба қилганларни тавбасини Аллоҳ қабул қилади шаъбон ойи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойи хисобланади. Чунки у зот бу ойда кўп рўза тутар эдилар,кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша онамиз бунинг сабабини сўраганларида:  “Эй Оиша, бу ой малакул – мавт – ўлим фариштаси Азроил алайҳиссаломга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёзиладиганлар ойидир. Мен эса бу ойда исмимни рўзадор холда ёзилишини истайман”, - деб марҳамат қилдилар У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромва ўтмиш – авлиёуллоҳ улуғларимиз ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Қуръони карим тиловат қилишар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишар, Аллоҳдан авфу мағфират тилаб у зотни васила қилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар, волийлар шариатга мувофиқ маҳкумларни ҳибсдан от этар, тужжорлар қарздорларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: “Шаъбон ойида нафсимизни ислоҳ қилайлик. У ойда яхши ният қилайлик. Чунки Шаъбон ойини бошқа ойлардан, мени сизлардан устун қилгани каби устун қилган.” Олимлардандан бири шундай дейди: “Ражаб ойи баданни, Шаъбон ойи қалбни, Рамозон эса руҳ тозалайди. Агар Ражаб ойида бадан, Шаъбон ойида қалб тозаланмаса, Рамазон ойида руҳ қандай тозаланади.” Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар. Оиша Розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини хам кўрмадим. Унинг фақат озгина рўзасини тутмас эдилар. Балки хаммасини тутар эдилар, десак хам бўлаверади”. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дедим: “Эй Аллоҳнинг расули! Бошқа бирор ойда шаъбончалик кўп рўза тутганингизни кўрмаганман?” Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар ражаб ва рамазон ойлари орасидаги ушбу ой – шаъбондан ғофил бўлиб қоладилар. У шунда ойдирки, унда бандаларнинг амаллари оламлар роббиси ҳузурига олиб чиқилади. Мен ҳам амалларим Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқилганда, рўзадор бўлишни яхши кўраман”, - дедилар” (Абу Довуд, Насаий, Ибни Ҳузайма ривояти) Саҳобаи киромлар ва ўтмиш авлиёуллоҳ улуғларимиз ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Қуръони Карим тиловат қилишар, Пайғамбаримизга саловотлар айтишар, Аллоҳдан авф ва мағфират тилаб, у зотни васила қилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар, тижоратчилар қарздорларнинг қарзини узиб, уларни қарздорликдан ҳалос этишар ва ниҳоят рамазон ҳилолини кўргач, ғусл таҳорат қилиб, эътикофга кирар эдилар. Шаъбон ойида ибодат қилиб, рўза тутиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп саловот айтиб, бу ойни жонлантирган бандаларига Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Қаранг, менинг бандаларим расулимнинг ойига қандай ҳурмат кўрсатяптилар! Иззатим ҳаққи, мен ҳам уларни авф этдим”. Бароат кечаси шаъбон ойининг ўн бешинчи си деган тахминлар бордир. Бу кечанинг фазилати чексиздир. Шунингдек йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадирланадиган қимматли кечаларидандир. Бу кечада ер юзига илоҳий раҳмат, барокат ва хайр нозил бўлган кечадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Ҳа мим. Очиқ равшан китоб (Қуръон)га қасамки, албатта, биз уни муборак – барокотли кечада нозил қилдик”6бандаларнинг амаллари оламлар роббиси ҳузурига олиб чиқилади. Мен ҳам амалларим Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқилганда, рўзадор бўлишни яхши кўраман”, - дедилар” (Абу Довуд, Насаий, Ибни Ҳузайма ривояти)Саҳобаи киромлар ва ўтмиш авлиёуллоҳ улуғларимиз ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Қуръони Карим тиловат қилишар, Пайғамбаримизга саловотлар айтишар, Аллоҳдан авф ва мағфират тилаб, у зотни васила қилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар, тижоратчиларқарздорларнинг қарзини узиб, уларни қарздорликдан ҳалос этишар ва ниҳоят рамазон ҳилолини кўргач, ғусл таҳорат қилиб, эътикофга кирар эдилар. Шаъбон ойида ибодат қилиб, рўза тутиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп саловот айтиб, бу ойни жонлантирган бандаларига Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Қаранг, менинг бандаларим расулимнинг ойига қандай ҳурмат кўрсатяптилар! Иззатим ҳаққи, мен ҳам уларни авф этдим”. Бароат кечаси шаъбон ойининг ўн бешинчи си деган тахминлар бордир. Бу кечанинг фазилати чексиздир. Шунингдек йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадирланадиган қимматли кечаларидандир. Бу кечада ер юзига илоҳий раҳмат, барокат ва хайр нозил бўлган кечадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Ҳа мим. Очиқ равшан китоб (Қуръон)га қасамки, албатта, биз уни муборак – барокотли кечада нозил қилдик”Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади вашундай марҳамат қилади: - Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми хортиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёрушгунча давом этади. Ким Шаъбон ойинингўн беш кечаси ва икки байрам кечалари ибодат қилса, барча қалблар ўлган бир кунда уни валби ўлмайди”. Барот кечаларинг бирида Хасан Басрий хазратларини юзини сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг бу ташвишли холатини сўраб- суруштирганларида: “Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам ёмон аҳволда бўлмаса керак, чунки қилган гуноҳларимни биламан, аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, аҳволим нима бўлади?-деб ташвишдаман ”, деб жавоб бердилар. Охиратга муносиб хозирланишимизни Аллоҳ насиби муяссар айласин. Бу ойда Аллоҳ таоло барчамимзни ўзи ваъда қилган яхшиликларга эриштирсин!

Нуриддин Хафизов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме
масжиди имоми ноиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг