Шариат йўлида юрган инсон

Ислом – осонлик динидир. У ҳамма нарсада, жумладан, ибодатда ҳам, бандалар учун осонлик ва енгиллик бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Ислом шариатида инсон тоқатидан ташқари нарсани жорий қилмаган. Ибодатларни ҳам меъёрида фарз қилган. Узрли кишиларнинг узри эътиборга олинган. Борингки, ҳар бир нарсада енгиллик бўлиши чораси кўрилган. Енгиллик бўлсин, аммо ибодат бўлсин, давом этсин, тўхтаб қолмасин.
Ислом динининг енгиллиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида жуда кўп учрайди.
Ҳанзала деган саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлганлар. Шу киши дедиларки: “ Бир куни мен Абу Бакрга йўлиқдим. Шунда Абу Бакр мендан сўрдилар.
қандоқсан, эй Ҳанзала?!
Ҳанзала мунофиқ бўлган, - дедим.
Субҳаналлоҳ! Нима деяпсан, нимага бундай деяпсан?- дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларида бўлганимизда у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз, - дедим.
Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!”- дедилар.
Тезда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларига бордик. Шунда Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлдим дейди – дедилар.
Нима учун? – деб сўрадилар.
Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки , биз ўз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз – дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, алабтта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл беришиб кўришар эдилар. Лекин, эй, Ҳанзала бир соат ундай, бир соат бундай, бир соат ундай, бир соат бундай,- дедилар.
Аллоҳ таоло инсоннинг чин инсон бўлишини хоҳлайди. Аллоҳ таоло инсонга ҳам фариштанинг, ҳам ҳайвоннинг хусусиятларидан берган. Жисм, емоқ-ичмоқ, жинсига эҳтиёжлар ҳайвонлик сифалларидир.
Руҳонийлик, ақл, тоат, ибодатга лаёқатлик фариштанинг сифалларидир. Фаришталик сифатлари ҳайвонлик хусусиятларидан устун бўлиб, шариат йўлида юрган инсон фариштадан устундир.
Ҳайвонлик хусусиятлари фаришталик сифатларидан устун бўлиб, еб-ичиш, жинс, дунё ташвишидан бошқасини билмаган одам ҳайвондан бадтардир.
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ҳам ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради » дедилар.
Пайғамбаримизнинг ушбу ҳадиси шарифдан Исломда суннат пайдо қилиш мумкинлигини, ўша пайдо бўладиган суннат яхшими ёки ёмон бўлиши мумкинлигини англамоқликка далолат қилади..
Бу нарсага бироз эҳтиёт бўлиб ёндошмоқ лозим. Кўпгина кишилар ушбу нозик масалада нотўғри тушунчаларга бориб қолишлари ҳам мумкин. Доимо Ислом дини мукаммал дин, унда ҳаётдаги ҳар бир масаланинг ечимини топишимиз турган гап, деймиз. Энди эса, Исломда яхши ёки ёмон янгилик пайдо қилиш мумкин, демоқдамиз. Ёмон янгилик тушунарли, динга хилоф иш ёмон янгилик бўлади. Буни ҳамма қоралайди. Аммо яхши янгиликни қандоқ тушунишимиз мумкин? Агар у мумкин бўлса, демак, Исломда камчилик борми? Ёки ёмон ҳам, яхши ҳам янгилик бўлиши мумкин эмасми?
Баъзи бир кишилар охирги саволга Исломда ёмон ҳам, яхши ҳам янгилик бўлиши мумкин эмас, деб жавоб берадилар. Улар ўзларининг бу фикрларига Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг « ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат дўзахдадир», деган ҳадисларини далил қилиб келитрадилар.
Маълумки, инсоният ҳаёти бир хил давом этмайди, замон ўтиши билан ўзгариб туради. Аллоҳ таоло Ислом дини ва шариатини қиёматгача бардавом қилган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Исломни Пайғамбаримизнинг даврларигагина мослаб қўймаган. Балки қиёматгача барча макон ва замонлар учун салоҳиятли қилиб қўйган. Ислом умматига келажакда пайдо бўладиган ҳар бир янги масалани ечишни Қуръон ва суннат қоидалари асосида бўлишини ўргатган.
Агар Қуръон ва суннатда бор ҳукмлар билангина ҳаёт кечирасизлар, янги пайдо бўладиган масалалар билан ишингиз бўлмасин, дейилганида динимиз нуқсонли бўларди. Аммо янги пайдо бўладиган масалаларни ечишнинг бу услубини Қуръон ва суннатнинг ўзи баён қилиб, қонун-қоидаларини кўрсатиб қўйган. Мана шунинг ўзи Ислом шариатининг мукаммалигидан далолат қилади.
Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022