Шавқатли ва марҳаматли бўлайлик!

Ислом динида шафқатли бўлишга ва ёрдам қилишга марҳамат дейилади. Аллоҳ таоло Раҳмон ва Раҳимдир. Яъни бандаларига бу дунёда ва охиратда ғоятда шафқатли ва меҳрибондир. Бинобарин, марҳамат илоҳий бир туйғудир. Мусулмон тош бағир, қаттиқ кўнгилли эмас, аксинча, марҳаматли ва юмшоқ кўнгилли бўлишга интилиши лозим.
Аллоҳнинг махлуқларига кўнглида шафқат ва марҳамат мавжуд бўлган киши афзал одамдир. Бундай инсон Аллоҳнинг раҳмон ва раҳимлик сифатларидан улуш олгани учун ҳар турли эҳтиромга лойикдир. Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати эса чексиздир. Уларнинг кичик бир ҳиссасигина одамларга берилган. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Аллоҳ таоло раҳмат ва марҳаматини юз қисмга бўлди. Тўқсон тўққиз қисмини ўзига қолдириб, бир қисминигина ер юзига туширди. Мана шу бир улушнинг марҳамати туфайли одамлар бир-бирларига марҳамат кўрсатадилар - деган эдилар.
Қаттиқ кўнгилли кишилар, бошқаларга зулм қилиб азоб берувчилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтиёр бўла олмайдилар. Ислом дини қаттиқ кўнгилли кишилар бўлишни ҳаром қилган. Исломиятдан аввал араблар золим ва нодон одамлар бўлгандилар. Тўхтовсиз уруш қилиб, бир-бирларини ўлдирардилар, қиз болаларни ёқтирмасдан тириклигича ерга кўмардилар. Ислом дини бундай ҳолларни қатьий равишда таъқиқлаб, одамларни шафқатли бўлишга даъват қилди. Мана шу шафқат тошбағирликни тугатиб, кўнгилларни юмшатади. Душманликларни дўстликка айлантиради.
Бир куни пайғамбаримиз набиралари ҳазрати Ҳасанни қучоқлаб ўпган вақтларида Ақро ибни Ҳабис отли дўстлари буни кўриб, пайғамбаримизга шундай деди: "Демак, сиз болаларни ўпасиз. Менинг ўн болам бор, мен уларни ҳеч қачон ўпмаганман". Пайғамбаримиз бу кишига табассум билан бокдиларда, шундай дедилар: "Марҳамат қилмаган кишига марҳамат қилинмас";
Бошқа бир ҳадисларида пайғамбаримиз: "Одамларга марҳамат қилмаган кишига Аллоҳ ҳам марҳамат қилмас", - дейдилар. Бу ҳадислардан кўриниб тирибдики, марҳаматсиз ва қаттиқ кўнгилли одамларга Аллоҳнинг ҳам марҳамати йўқдир.
Хайруллоҳ Муродшоев,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022