Қоронғи режим
Image
Logo

ШУКР НЕЪМАТНИ ЗИЁДА БЎЛИШИ

ШУКР НЕЪМАТНИ ЗИЁДА БЎЛИШИ

Аллоҳ таоло каломи Қуръони каримнинг Иброхим сураси 7 оятида “Агар мен берган неъматимга шукур келтирсангиз мен яна неъматларимни зиёда қиламан” деб берилган неъматларни шукрини қилиш бизларга янада неъмат эшикларини очилишига сабаб бўлишини баён қиляпти.

Муборак хадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадилар: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун Аллоҳга хамд бўлсин” деса, шундай ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади деганлар.

Имом Хасан Басрий розияллоҳу анҳу айтади: одам боласининг бир куни ўтса бу ҳақда фикр қилсин. Агар бугунги куни яхшилик келтирган бўлса, бунга мувофиқ қилгани учун Аллоҳга шукрлар айласин.

Агар буни акси бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларини тунда бартараф этишга азму-қарор айласин, Зеро яхшиликлар ёмонликларни ювиб кетказади.  У соғ-саломат бўлгани учун Аллоҳга шукроналар айтсин, қолган умрида камчиликларини тўлдириш мумкин бўлади.

Демак, ҳар бир комил мўмин бўлган эркак ва аёл шукроналик моҳиятини чуқур англаб, ҳар-бир неъмат яратган парвардигор томонидан берилган деб шу неъматларни хаққини чиройли адо этиши лозим.

Шунда нафақат бу дунёда балки, охират абадий ҳаётда ҳам саодатга эришади. Комил мўъмин ўзига нимани раво кўрса, биродарига ҳам ўшани раво кўрмас экан имони камолотга етмайди.

Бутун дунёда тинчлик, омонлик неъмати қуёш каби барчага балқиб турсин.      

Ғуломжон Саттаров,
Наманган туман “Ал-масжидун Набавий” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг