Қоронғи режим
Image
Logo

Шукр ва сабр ҳақида

Шукр ва сабр ҳақида

Банда доимо Роббисига унга берган неъматлари учун шукр қилиши ва кунлик  ишларида сабр қилиши лозим бўлади.

Ислом дини инсонларни сабр ва шукрга чақиради.  Оят ва суннатларда бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Куръони каримда ҳам Аллоҳ  шукр ҳакида Бакара сурасининг  152-оятида  “Мени эсланглар мен ҳам сизларни эсларман,  бас менга шукр килинглар асло ношукрлик килиб кофир бўлманлар” дейди.

Сабр ҳакида эса Бақара сурасининг 249- оятида “Аллоҳ сабрлилар билан биргадир” дегандир.

Имом Термизий ривоят килган хадисда Умар розияллоҳу анҳу: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам айтадилар “икки хислат борки агар кимда шу икки хислат бўлса Аллоҳ уни шукр килувчи ва сабр қилувчи деб ёздириб қўяди,  аммо кимдаки шу икки хислат бўлмаса Аллоҳ уни шукр килувчи ва сабр килувчи деб ёздириб қўймас».

Бу икки хислат шуки  “кимийки динида узидан юкорига қараса ва дунёсида ўзидан пастдагинга қараса  ва Аллоҳга  унга берган фазлига хамд айтадиган бўлса , Аллоҳ уни шукр қилувчи банда ва сабр қилувчи банда деб ёздиради.

Аммо кимики динида ўзидан пастдагинга қараса ва дунёда ўзидан юқорига қараса ва дунёда ўзида йўқ нарсага афсус қиладиган бўлса,  Аллоҳ уни шукр ва сабр қиладиган банда деб ёздириб қўймайди”  дедилар.

Аслида бу хадис дунёдаги бутун яхшиликларни камраб олгандек .чунки инсонни яхши ва ёмон эканлигини  кўрсатиб беради.

Демак бундан кўриниб турибдики,банда доимо сабр ва шукрда бўлиши динда ўзидан узиб кетганларга хавас килиши ва улар тарафга интилиши лозим бўлади.

Дунёсида  эса ўзидан пастига, яъни камбағалига қараши ва Аллоҳ унга берган неъматларга шукр қилиб Аллоҳга хамд айтиши лозим бўлар экан.

Шунда дунёда тинчлик ва баркарорлик хукм суради ва хеч кандай гина ва қудрат хам бўлмайди.

Аллоҳ барчамизни сабр ва шукр қилувчи бандаларидан қилсин.

Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани “Тўсар” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг