СИЛАИ РАҲМ ОДОБИ

Инсон учун ер юзида шундай ижтимоий муносабатлар мавжудки, инсон ушбу муносабатларни амалга ошириши билан икки дунё саодатига эришади. Ана шундай муносабатлардан бири бу силаи раҳмдир.
Силаи раҳм Аллох таоло мустаҳкам қилишга буюрган ва зое қилишдан қайтарган энг катта амаллардан бири ҳисобланади. Пайғамбариз Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам ҳадиси шарифда буни қуйидагича баён қилганлар:
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, улардан фориғ бўлганида қариндошлик туриб: «Бу - қариндошликни узишдан паноҳ сўровчининг мақомидир»,деди.Аллоҳ таоло: «Ҳа ким сенга алоқани боғласа, Мен ҳаму билан алоқани боғлашим ва ким сендан алоқани узса, Мен ҳам ундан алоқани узишимга сен рози бўлмайсанми?» деди. У: «Ха» албатта розиман», деди.Аллох таоло: «Мана бу сенга(хос)дир», деди Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Истасангиз: Агар(Аллоҳнинг тоатидан)бош тортсангиз, ер-юзида фасод килишин ҳамда қариндошларингиз билан алоқани узишингиз аниқдир. Ана ўшаларни Аллох лаънатлаган ҳамда уларнинг қулоқларини «кар»ва кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир»(оятлари)ни ўкинглар». дедилар» (Муттафақун алайҳ)
Қариндошлик ришталарини боғлаш фарз амаллардан бўлиб, уни узиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло ва Унинг Расули қариндошлик ришталарини боғлаганларга охиратда улкан ажрлар ваъда қилган. Шунингдек, Аллоҳ таоло халойиққа суюклий бўлиш, ризқнинг кенг бўлиши, яхшилик билан эсга олиниши, яхши қолдириш каби дунёвий манфаатларни ҳам ваъда қилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқи кенг ва умри узун бўлишини хоҳласа, қариндошлик ришталарини боғласин», дедилар»(Муттафақун алайҳ)
Юқоридаги оят ва ҳадислардан кўриниб турибдики инсон учун қариндошлик алоқаларини боғлаш, силаи раҳмни ўрнига қўйишда кўплаб яхшиликлар мавжуд эканлигини.
Азиз биродарим! Рамазон ойи бир фурсат бўлиб бунда бошқа ойларда қилинган яхшиликлардан кўра кўпроқ ажр-мукофотга сазовор бўлиш мумкин. Бу фурсатни ғанимат билиб кўпроқ қариндошлар ҳолидан хабар олинг, қўни-қўшнидан хабар олинг шунда умрингиз узун ризқингиз кенг бўлади, иншааллоҳ.
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби
Нурулло Маҳкамов
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022