Соғлом бола келажагимиз таянчи.

Фарзандни гўдаклик вақтидан ахлоқ одобга ўргатиш ота-онанинг вазифасидир. Ота-она фарзандлари устидаги бурчларини адо этиб болаларини ёшликдан Ватанига, эл-юртга, жамиятга, динига манфаати тегадиган шахслар қилиб ўстирса ота-онанинг икки дунёда юзи ёруғ бўлади. Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам хадис шарифларида фарзандларга одоб ахлоқ, таьлим тарбия бериш хақида шундай деганлар "Фарзандларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройлик қилинглар" Фарзанд қалби мусаффо, латиф бир олам. У хар қандай нақшларни хам қабул қилаверади. Агар унга яхшиликни ўргатилса, комил инсон бўлиб етишади. Аллох бизларга инъом, омонат қилган фарзандларни одоб ахлоқига, тарбиясига эътиборсиз бўлсак, оқибатда эса фарзандларимиз катта бўлганда на бир динига, элига, юртига, оилага, жамиятга нафи тегмайдиган бўлиб улғаяди. Луқмони Хакимдан: "Нега доим болангизга насихат қилаверасиз" деб сўрашганда: Менинг боламга насихатим боғбоннинг нихолга бўлган парвариши кабидир деб жавоб берган эканлар.
Аллох таоло бизларга Ўзи каломи шарифда таълим берадики, қандай фарзандларни ато қилишлигини Фурқон сурасини 74-оятида "Улар Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончлигини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин, дейдиган кишилардир. Бизлар доимо Аллох таолодан покиза зурриётлар хадя этишлигини дуо қилиб сўрашлигимиз лозим. Расулуллох соллоллоху алайхи васаллам шундай деганлар "Хеч бир ота-она фарзандига одобдан кўра яхшироқ мерос қолдира олмайди" Абдулла Авлоний айтганидек тарбия ё хаёт ё мамот ё нажот ё халокат ё саодат ё фалокат масаласидир. Бизлар барчамиз кўзимиз қувончи бўлган зурриётларимизни баркамол соғлом бўлишлигига ўз хиссаммизни қўшмоқлигимиз лозим.
Хайрулло Абдуллаев,
Косонсой тумани “Қўқумбой” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022