ТАВАССУЛ....

◾️Абу Аюб ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ соллaлоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига келар, юзларини қабр устига баракотланиб қўяр эдилар.
◾️Буни "Сохта салафий" лар куфр ва ширкинг каттаси дейишади. Бирор бир мусулмонни ҳаёлига ҳам келмаймайдики Абу Аюб ал-Ансорий дек буюк саҳоба шу ишлари билан Аллоҳга ширк келтирган бўлсалар?! Аллоҳ сақласин!
◾️Саҳобалардан бирор бирлари, Аҳли илмлардан бўлган бирор бир салаф-у, халафлар бу ҳолатни инкор қилган эмас. Юзни Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қўйиш табарук бўлса, ширк амали ҳисобланмаса, қўлни қабрлари билан зиёратчини орасидаги панжарага қўйиш нечун ширк бўлсин!?
◾️Имом Ҳоким "Мустадрак" ларида саҳиҳ исноди билан, Имом Заҳабий саҳиҳлигига мувофиқ келган ҳолда ривоят қиладилар:
روي في مستدرك الحاكم بالإسناد الصحيح صححه الحاكم ووافقه الذهبي عليه (على تصحيحه): أن أبا أيوب الأنصاري وضع وجهه على قبر رسول الله فمر مروان بن الحكم فقال: ما يصنع هذا؟! فالتفت أبو أيوب رضي الله عنه فعرفه مروان ومضى، فقال أبو أيوب: ((إني لم ءات الحجر إنما أتيت رسول الله، إني سمعت رسول الله يقول: لا تبكوا على الإسلام إذا وليه أهله ولكن ابكوا عليه إذا وليه غير أهله)
◾️Албатта Абу Аюб ал Ансорий розияллоҳу анҳу юзларини Росуллуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қўйиб турган вақтларида Марвон ибн Ҳакам ўтиб Бу нима қилябти деди?! Абу Аюб у томан юзландилар. Марвон у кишини таниб индамай кетди. Мен тошни олдига келганим йўқ Росуллуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида келдим, у зотдан: Динингизга йиғламанг агар аҳлига топширилган бўлса, лекин аҳлидан бошқасига топширилса шунга йиғланг деганларини эшитганман...
✍🏻 Абдураҳмонов Муҳаммадхон
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022