Қоронғи режим
Image
Logo

ТИЛНИ ФАҚАТ ЯХШИЛИККА ИШЛАТСАК....

ТИЛНИ ФАҚАТ ЯХШИЛИККА ИШЛАТСАК....

Инсон дунёда соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчаликмуҳтож бўлса,  миллий ва диний қадриятларга шунчалик эҳтиёж сезади.

Агар бу қадриятлар Ислом ва одоб  таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас.

Сўнгги пайтларда  ижтимоий тармоқларда  тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни ўқиб, кишининг ҳайрати ошади. «Ўргимчак тўри» шунчалар ривожландики, фикрингиз бўғзингиздан товуш бўлиб чиқар-чиқмас, бутун дунёга тарқалиб кетяпти. Бу аслида яхшику  кўрасиз,  ўқийсиз  ва хулоса чиқарасиз.

Инсон манфаатларини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш ниятида ёзилган бўлса, халқнинг таҳсинига сазовор бўлиши тайин. Бироқ миллий қадриятларимизга тош отиш, муқаддас динимиз шиорларини обрўсизлантиришга бўлган ҳар қандай уриниш оқибати ҳалокатлидир.

Кўнглидан ўтган фикрни ақл тарозисига солмай, мулоҳаза қилиб пишитмай, динимиз мезонларига риоя қилмай, сохта обрў орттириш илинжида мақолага кўр-кўрона киритиб юбориш билан сохта обрў оттиришга уринганлар кўпайиб бораётганлиги хеч биримизга сир эмас. Ахборот тезлиги асрида айтилган гап – отилган ўқ. Бориб теккан, ўрнашган жойини куйдириб юборганидан сўнггина ҳушимизга келамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси,), деб баён қилган. 

Бошқа бир ояти каримада эса: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» (Ҳужурот сураси, 6-оят), деб марҳамат қилинади.

Ушбу ояти карималардан шуни биламизки тилдан айтганлари ва ёзганларини кузатувчи фаришталар борлиги, вақт-соати етиб «дафтар кўтарилганда», бугунги сўзлари эртага ўзларининг фойда ёки зарарларига ҳужжат бўлишини тушуниш учун Ислом таълимоти шарт эмас, балки ота-онадан олган тарбия етади.

Шундай экан, ҳар қандай нохуш ва бемаъни сўзларни одамларни ҳайратга соладиган қилиш учун гапириш ёки тарқатишдан  сақланиш керак!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадиси шарифларида: «Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя» дейилган. Имом Муслим ривояти.

Демак, эшитган нарсани ёзавериш, билиб-билмай гапиравериш маломат қилавериш, кечирилмас камчилик ҳисобланади.

Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, аждодларимиз ибрати, Ислом дини қадр-қиммати шаклланса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида айтамизки биз учун берилган ушбу  неьматларни фақат  ва фақат яхшиликка эзгуликка ишлатсак энг олий одамийлик сифатларини ўзимизда мужассам этган бўламиз.

Кенжабек  Солиев,
Чуст тумани "Ғойиб эронлар" жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг