ТИЛНИ САҚЛАШЛИК

Тилни сақлашликдан мурод фойдасиз нарсалардан тилни тийишликдир. Кўпроқ биз бу мавзуда ғийбатни тушинамиз. Аввало ғийбатни нималигини билиб олсак. Бир одамни йўқлигида ундаги нуқсонними, айбними гапиришлик ғийбат қилиш ҳисобланади. Демак биз гапирган айб ўша одамда мавжуд бўлишлиги ғийбатни шарти, акс ҳолда, яъни айб ўша одамда мавжуд бўлмаса унда биз у кишига бўхтон қилган бўламиз.
Тилни сақлашлик лозим бўлган холатлардан яна бири хақоратдир. Хақорат бу сўкишлик, лаънатлашликдир. Хақорат мусулмон кишига нисбатан бўлса хақорат қилувчи гуноҳкор бўлиб, фосиқ дейилади. Хақорат, сўкиш, лаънатлашлик хузуримиздаги кишигами, йўқ одамгами, тирикками ёки вафот этгангами ҳаммасига шомилдир.
Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
“Ким менга икки жағи ўртасидаги нарсани ва икки оёғи ўртасидаги нарсани сақлашликка кафолат берса, мен уни жаннатга киришига кафолат бераман” , дедилар.
Ҳадиси шарифда оғиз ва тилни қабиҳ сўзлардан тийишлик, шужумладан ғийбатдан сақлашликка ишора қилиняпти.
Мулло Алиюул қори раҳматуллоҳи алайҳ оғиз ва тилни ҳаром нарсаларни истеъмолидан сақлашликни ҳамда куфр ва фосиқликка олиб борадиган гапларни гапиришликдан эҳтиёт қилишликни ҳам келтирадилар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Чақимчи жаннатга кирмайди " , дедилар.
Ким ёлғонни тарк қилса ёки шак-шубҳага берилмай баҳслашишни тарк қилса ёки хулқини чиройли қилса унга жаннатда уй бино қилиниши тўғрисида ҳадислар ворид бўлган.
Бугун биз динимизни анашундай ижтимоий одабларига мухтожмиз. Айниқса ижтимоий тармоқларда бутун халқ уни кўриб-эшитиб турганини ҳис қила туриб ҳам кимнидир ҳақорат, кимнидир ғийбат қилиш ҳолатлари ёки одоб-аҳлоқ қоидаларини менсимаслик ҳолатлари кузатиляпти. Аҳли донишлар айтганидай тил билан қоқилишлик оёқ билан қоқилишликдан хатарлидир.
Мирзохид Умрзоқов,
Мингбулоқ тумани “Топтиқ Азиз” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022