ТИНЧЛИК НЕЪМАТИ

Ўтган умматларнинг бирида Аллоҳ бир пайғамбарга ваҳий юбориб деди: “Фалончи икки умматингга бориб айт (улар иккаласа эру хотин экан) бундан кейин улар 60 йил яшайдилар. Шу қолган ярми умрини фароғатда, ярмини машаққатда ўтказишади. Улар танлашсин аввал машаққатни танлашадими ёки фароғатними?” Шунда пайғамбар бориб ўша эру хотинга илоҳий ҳукмни айтиб берибди ва танлашлик ихтиёрларини ҳам тушунтирибди. Эри хотинига маслаҳат солибди: “Хотин, аввал машаққатни танлайлик, чунки ҳозир бизлар ёш ҳар қандай машаққатни кўтара оламиз, эрта қариганимизда мазза қилиб кейин фароғатда яшаймиз” дебди. Хотини: “Йўқ, аввал енгилликда яшайлик, чунки хайрли ишлар қилиб қоламиз, кейин қолган умримизда қариндошлар, қўни қўшнилар ёрдам бериб қолар” дебди. Хуллас эр хотинининг гапига рози бўлибди. Улар аввал осон ҳаётни танлашибди. Шундай қилиб уларга Аллоҳ аввал енгил ҳаётни насиб қилибди. Ҳар куни хотини эрига: “Дадаси туринг энди қолган умримизнинг 30 йили фароғат эканлигини биламиз шунинг шукронасини адо этайлик кейин машаққатда адо этолмаймиз”, деб улар иккаласи ҳар куни Аллоҳ берган неъматларнинг шукронаси адо қилиб келдилар. 30 нчи йилнинг охирги куни яқинлашганида эр хотинига: “Хотин, энди бундан буёғи фақат машаққат бўлади, бунга тайёр бўлайлик ва қолган умримиз бир биримизга суянчиқ бўлайлик”, деб насиҳат қилди. Эртаси куни, яъни машаққатли умрнинг аввалги куни ҳам аввалгидай ўтди. Шундай қилиб, ойлар ўтди йиллар ўтди-ки худди олдинги умрдек фароғатда, эру хотин бориб пайғамбардан сўрашибди: “Ахир бизлар қолган ярми умримизни Аллоҳ таоло машаққатли қилган бўлиши керак эди-ку, нима учун қолган умримиз ҳам аввалгидек ўтаяпти ёки бизлар санада адашдикми?” Пайғамбар икки ракаат намоз ўқиб Парвардигордан илтижо қилиб сўрабди, шунда Аллоҳ таоло пайғамбарига ваҳий юбориб: “Улар фароғатдаги умрида менга ҳар куни шукр қилишди, шунинг учун Мен уларнинг қолган умрини ҳам фароғатли қилиб қўйдим. Кимики Менга шукр қилса неъматимни зиёда қиламан”, деб марҳамат қилибди.
“Роббингизнинг (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” Ҳадиси шарифд: “Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”
Дарҳақиқат, дунёдаги мана шу икки неъматга етадигани йўқ. чунки ҳамма егуликлар бўлсаю, аммо тишингиз қаттиқ оғраётган бўлса, шу пайтда бошқа неъматлар кўзингизга кўринадими? Йўқ албатта.
Албатта тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради. Шунинг учун Ҳазрати Пайғамбаримиз:
“Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: “Кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”деб марҳамат қилдила. Демак тинчлик олий неъматдир.
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022