Қоронғи режим
Image
Logo

ТАЪЛИМ ОЛИШ БИЛАН ИЛМУ ФАННИ КАМОЛОТГА, ТАРАҚҚИЁТГА ЕТКАЗИШ

ТАЪЛИМ ОЛИШ БИЛАН ИЛМУ ФАННИ КАМОЛОТГА,  ТАРАҚҚИЁТГА ЕТКАЗИШ

 Инсон ҳаётида билими, маьрифати билан жамият аъзолари ўртасида қадр қимматга эга бўлади, ҳатто Одам(алайҳиссалом)ни барча фаришталардан ҳам юкори мақомга кўтарган нарса илм маьрифатдир.  Аллоҳ таборока ва таоло бутун инсониятни зулмат, жаҳолат, залолатдан фақат илму маърифатгина халос этишини баён этган. “( Аллоҳ ) Одамга барча (яратилган ва яратиладиган нарсаларга тегишли) номларни ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга (бирма бир) кўрсатиб деди: Агар (эьтирозингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз!.”(Бақара, 31.)  Ватандошимиз машхур фақиҳ имом Абу Лайс Самарканди (розияллоху анҳу) айтадилар: “Таьлим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг аввали олган илмидан фойдаланиши ва ўзидан  таьлим олоётган кишига фойдали бўлиши учун ниятини тўғирлашдир. Агар ниятини тўғри қилмоқчи бўлса, у тўрт нарсани қаст қилиши лозим. Пайгамбаримиз (саллаллоҳу алаҳи васаллам) “ Амаллар ниятга караб мақбул бўлади”, деганлар.       

  1. 1. Илим олиш билан билимсизлик ва жоҳилликдан халос бўлишни ният қилиш. Аллоҳ таоло айтади.” Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?” (Зумар 9)  
  2. Ҳосил қилган илми билан халқка, ўзи яшаб турган жамиятга наф келтиришни ният килиш. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек “Инсонларни энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпрок тегадиганидир”, деб марҳамат қилганлар.
  3. Таьлим олиш билан илму фанни камолотга,  тараққиётга етказишни ният қилиш, чунки инсонлар илм ҳосил қилишга бепарво бўлсалар, Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек  “Илм ўрталарингиздан кўтарилиб, зое бўлишидан олдин илмни ўрганинглар.”.   
  4. Талим олиш билан бирга илмга амал қилишни ният қилиш, аксини эмас. Бамисоли илмсиз амал бекор бўлганидек, амалсиз сабабни талаб килиш беҳуда ишдир. Илм амал учун сабабдир. Амалсиз илм увол, илмсиз амал залолатдир. Ҳаммамиз ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб, азиз фарзандларимизниинг талим ва тарбия ишлари билан ўз вақтида машғул бўлсак, албатта, бунинг ижобий самараларини Ҳак таоло ато қилади. Аллоҳ таоло бу улуғ ва савобли амалларни чин ихлос билан адо этишга барчамизга муваффақ айласин!

Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани Ҳазрати Умари Одил” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг