ТАЪЛИМ ТАРБИЯ

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки илм билан одам фарзандини азиз ва мукаррам қилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салом ва саловотлар бўлсинки илм олишни бизга фарзлигини ўргатиб, илм билан инсонни ер юзида азиз бўлишини ва илм орқали барча дунёвий ечимларни муфарраж бўлишини ўргатдилар. Ўзларидан илмни мерос қилиб қолдирдилар.
Бугунги глобаллашув даврида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучаймоқда. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг саодати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир” дея таъкидлаганлар.Сир эмаски хозирги замон тараққий топган компютер асрида яшаётган ёш авлод тарбиясига четдан туруб бўлаётган таъсир кучлари ҳаддан зиёд кучлидур.Шунинг учун ҳам ўзбек,мусулмон халқнинг фарзанди аввалги ўтган аждодларини йўлини маҳкам ушламоғлиги жуда муҳимдир.Ўтган мутафаккир аждодларимиз бутун дунё халқига хар жиҳатдан наъмуна бўлиб келишган,чунки уларни асосий мақсад ва вазифаси таълим ва тарбияда муқим бўлганлигидир.
Демак таълим ва тарбия иккиси эгизак, бир биридан ажралмас танадек яқин. Тарбиясиз таълим мевасиз дарахтга ўхшайди... Биз кўп ўринларда фарзандимизга яхши улғайиши учун жон куйдирамизу лекин маънавиятини эсдан чиқариб қўймиз... Маънавиятли авлод келажаги порлоқ зурриёддир, чунки Инсон ҳаётда ўз ўрнини топиши, икки дунё саодатига эришиши, юртининг тараққиётига ҳисса қўшиши ва шу ватанга муносиб бир фарзанд бўлишини таълим-тарбиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни биз қушнинг икки қаноти бўлмаса осмонга кўтарилиб, кўкларга парвоз қила олмаганига қиёсласак бўлади.
Шунинг учун ҳам динимизда таълим-тарбиянинг бир-бири билан узвий боғлиқлигига ва фарзандни камол топтиришда бу икки нарсани уйғунликда олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳасан Басрий айтадилар: “Кимники одоби бўлмаса, унинг илми йўқ”. Уларнинг бу сўзлари, инсон қанча илмга эга бўлмасин, агар унда одоб бўлмаса ўша инсонни илмига эътибор йўқ деганидир.
Ҳикматларда: “Одоб бамисоли бир дарахт. Илм эса ундаги бир мева. Агар дарахт бўлмаса, мева қаердан ҳам бўлсин”, деб айтилиши ҳам бежиз эмасдир. Агар аҳамият берилса ҳикматларда аввало тарбия кейин таълим ҳақида сўз боради. Тарбия энг аввал оиладан бошланишини ҳисобга олсак, инсон ҳаётида таълим ва тарбия олиш масаласида ота-она масъулдир.
Аллоҳ таоло “Таҳрим” сурасининг 6-оятида: “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг”, деб марҳамат қилади. Инсон ўзини, аҳли аёлини ва ўзидан бино бўладиган аҳлларини қандай қилиб оловдан сақлаши мумкин? Бу сақлаш, аввало ўзидан сўнг аҳлларидан жаҳолатни кетказиб, дунё ҳаётида оқибати оловга олиб борадиган турли жинояту гуноҳлардан, нодонлигу бадхулқликлардан таълим ва тарбия воситасида сақлаш билан бўлар экан.
Шундай экан ҳар бир ота она учун муҳим вазифа фарзандига бефарқ бўлмаслиги унинг таълим тарбиясида доимо кузатувчи,назорат қилувчи асосий инсонлигини эсдан чиқармаслигидир...
Шарифжон Юнусов,
Чортоқ тумани “Ҳазрати ибн Аббос” жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022