Қоронғи режим
Image
Logo

Тавба эшиклари доимо очиқ

Тавба эшиклари доимо очиқ

Аллоҳнинг мағфиратига эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба дегани – қайтишдеганидир. Инсон тавба қилди,хатолардан, гуноҳлардан қайтди, аввал қилган гуноҳларига надомат (афсус) қилди, дегани демакдир. Қуръон тавбага катта аҳамият бериб, кўпгина оятларда эслатиб ўтади: “Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлизотдир” (Моида, 39-оят). 

“Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди. Сиздан ким билмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас, албатта, У зот мағфиратли ва раҳмли зотдир” (Анъом, 54-оят). 

Аммо инсон ёмонликни ўзига одат қилиб олса ва ажали яқинлашганда тавба қилса, тавба қабул бўлмайди. Бу ҳақда “Нисо” сурасида шундай дейилган: “Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз” (18-оят). 

Демак, тавба муҳим ахлоқий омилдир. Кимки уни кечга сурса, инсоний фазилатлардан маҳрум бўлади. Кимки унга шошилса, ўзни ислоҳ қилган бўлади ва ёмонликни тугатишда катта кучга эга бўлади. Буни Ғарб олимлари ҳам эътироф этганлар. Жумладан, Голландиялик ёзувчи Франъ Сталл бир журналга ёзган мақоласида Исломдаги ахлоқий таълимотлар билан Европадаги ахлоққа чақирувчи ташкилотларнинг таълимотини қиёслаб кўриб шундай дейди: “Ислом динида тавба кишиларнинг ўз-ўзини тарбиялаш воситасидир. У улкан ахлоқий қуролдир, унда надомат, ўзгариш ва яхшиликка ўтиш бирлашиб келади”.

 

Хамидулложон СОБИРЖОНОВ,

Косонсой тумани “Бузрукхўжа” жоме

масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг