Қоронғи режим
Image
Logo

ТАВБА ЭШИКЛАРИ ДОИМО ОЧИК

ТАВБА ЭШИКЛАРИ ДОИМО ОЧИК

     Инсон узига хос яратилишга эга бўлган борлиқдир. Аллоҳ таоло унга ҳам акл, ҳам нафс истакларини берган. Нафси ақлидан устун келганда инсон билиб-билмай хатоларга йўл қўяди, гуноҳ  ишларга қўл уради. Ислом динида шу ҳолатга қандай қаралади, у қандай муолажа қилинади! Гуноҳкор бандага раҳмат эшиклари бутунлай ёпиладими ёки унда яни Аллох таолонинг марҳаматига эришиш имконияти борми?!

 Ислом дининг асосий қоидаларидан бири - модомики банда тирик экан, унга тавба эшиклари ёпилмаслигидир. Аллоҳ таоло тавба қилувчи бандаларини яхши кўришини баён қилиб, шундай дейди:

яъни: "...Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қуйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади" (Бақара сураси, 222-оят).

Сарвари Олам, барча пайғамбарларнинг афзали бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоху алайхи васаллам ўтган ва келажак гуноҳлари кечирилган бўлишига қарамасдан, ҳар куни тавба қилар эдилар.

 яъни: "Эй, инсонлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Унга истигфор айтинглар! Зеро мен бир кунда юз марта тавба қиламан" (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳлари кечирилган

бўлишига қарамасдан, Аллоҳга тавба қилишлари - биз каби гуноҳкор умматлар учун катта бир кўрсатмадир.

 Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламдан яна қуйидаги ҳадис  ривоят қилинган

 яъни: "Одам болаларининг ҳаммаси -хатокор. Хато килувчиларнинг яхшиси – тавба қилувчилардир" (Имом Термизий ривояти).   

Фурқон сурасида Аллоҳ таоло тавба қилиб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликлари яхшиликларга айлантиришини хабар беради.

 яьни: "Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб,яхши амал килса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир" (Фурқон сураси, 70-оят).

          Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу "Куп тавба қилувчилар билан ҳамсуҳбат бўлинглар. Чунки улар калби пок, ҳалим кишилар бўлади", - деганлар.

 Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу тавба қилувчиларни мақтаб: "Нажот топиб кетган кишининг аҳволини қаранг!", дегандилар. "Нажот нима" - деб сўрашди. У зот "Тавба во истиғфор", - дедилар.

 Аллоҳ таоло барчамизни ҳол-ҳаётида билиб-билмай қилган гуноҳларимизга тез тавба килишимизни насиб айласин! Омин!

Юнусхон Умаров ,
Косонсой туман
“Садпири комил” жоме
масжиди имом-
хатиби 

 

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг