ТАВБА ҲАМ ИБОДАТДИР.

Мўмин - мусулмон киши барча гуноҳлардан тавба қилиши вожибдир.
Динимиз ҳақиқий маънода инсонпарвар ва раҳм - шафқат динидир : Аллоҳ таоло бандаларига жуда меҳрибон мушфиқ , улардан содир бўлган хато ва камчиликларни кечиришга доим тайёр. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандалари билиб - билмай хатога йўл қўйганларида уларни тавба қилишга чақирган.
Қуръони карим ( нур сураси 31- оятда ) марҳамат қилиб айтди :
" Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар: шояд ,шунда нажот топсангиз."
Тавбанинг таърифи : Тавба Аллоҳга қайтиш демакдир. Бу ҳақида уламолар турли фикр билдирганлар айтганларки : Кимки Аллоҳнинг азобидан қўрқиб гуноҳлардан қайтган бўлса, уни ( таиб ) тавба қилган дейилади.
Кимки Аллоҳдан ҳаё қилиб гуноҳлардан қайтса, уни ( муниб ) қайтувчи дейилади.
Кимки Аллоҳнинг азамати туфайли қайтса, уни ( аввоҳ ) дейилади. Тавбанинг шаръий маъноси устида айтилган энг гўзал таъриф ушбудир.
Тавба, бу - Аллоҳдан узоқ бўлишдан унга яқин бўлишга қайтишдир.
Инсон доим самимий тавба қилиш керак. Самимий тавба ҳақида салаф уламолардан бир қанча таърифлар ворид бўлган. Шулардан Умар ибн Хаттоб ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуларнинг таърифлари қуйидагича: Самимий тавба - киши гуноҳидан тавба қилиб сўнгра, худди сут елинга қайтмаганидек, ўша гуноҳга қайтмасликдир. Хасан Басрий айтадилар: Самимий тавба банда ўтган ишга афсус - надомат қилиш билан бирга унга ҳеч қачон қайтмаслигини қасд қилиш қалбий дейдилар : У - тилда истиғфор айтиш , дилда надомат чекиш ва аъзоларни тийиш : Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдек зот гуноҳ қилмайдиган олдингию кейинги гуноҳлари кечирилган бўлса ҳам бир кунда юз бор тавба қиламан дедилар. Тавба тўғрисида Сўфий Оллоҳёр бобомиз шундай дейдилар.
Сани ҳалқ айлаган Султони ғолиб,
Ҳамиша бандасидин тавба толиб.
Эгамнинг мағфират дарёсидур жўш,
Ажабдур бандасидин ғафлат оғуш.
Эгамдин лутфу рахмат бобин очмоқ,
Ажабдур бандасидин мунчоқ қочмоқ?!
Ётурсан тобакай эмди уйанғил,
Дилу жонинг била Ҳазратға ёнғил.
На ким қилмишларингдин тавба қилғил,
Бошинг кўб юқори қилма, эгилғил.
Демак тавба муҳим ахлоқий омилдир. Кимки уни кечга сурса инсоний фазилатлардан маҳрум бўлади. Кимки унга шошилса, ўзини ислоҳ қилган бўлади ва ёмонликни тугатишда катта кучга эга бўлади. Голландиялик ёзувчи Франъ Сталл бир журналга ёзган мақоласида Исломдаги ахлоқий таълимотлар билан европадаги ахлоққа чақирув ташкилотларнинг таълимотини қиёслаб кўриб шундай дейди. " Ислом динида тавба кишиларнинг ўзи - ўзини тарбиялаш воситасидир.
У улкан аҳлоқий қуролдир, унда надомат, ўзгариш ва яхшиликка ўтиш бирлашиб келади " деган экан.
Шунга кўра мўмин киши Аллоҳга йўлиқишдан олдин ўтган гуноҳларига тавба қилиб олиши, агар у гуноҳ бирорта одамга тааллуқли бўлса ўша одамни ҳаққини адо этиб уни рози қилиш, мол бўлса уни эгасига қайтариш, агар туҳмат бўлса ундан авф этишини илтимос қилиш, агар ғийбат бўлса уни рози қилиш, мана шу кўринишлардаги гуноҳлардан бўлса гуноҳлардан тавба қилиш Қуръон , суннат ва ижмоъга биноан вожибдир.
Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Шайх Эшон " жоме
масжиди имом - хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022