Қоронғи режим
Image
Logo

ТИЛ ОФАТЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

ТИЛ ОФАТЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

Ислом нуқтаи назарида тил Аллоҳ таолонинг энг катта неъматларидан бири ҳисобланади.

Тил – инсоннинг жисмонан кичик аммо масъулият ва вазифа жиҳатидан эътиборга молик аъзодир. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда уни миннат қилиб: “Ахир биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо қилмадикми” дейди Балад сураси 8-9 оятлар. Шундай экан тилнинг фойдаси билан бирга хатари ҳам жуда катта эканини унутмаслик лозим бўлади. Гапни тил гапиради-ю лекин унинг аламини эса бошқа аъзолар тортади. Тилнинг хатаридан фақат яхши сўзни сўзлаш хамда сукут сақлаш билан нажот топиш мумкиндир. Шунинг учун шариатимиз сукут сақлаган кишини кўплаб жойларда мадҳ қилган бўлиб сукт сақлашга тарғиб ҳам қилган.

Абдуллох ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам “Ким сукут сақласа нажот топади” дедилар. Банданинг қалби тўғри бўлиши учун ҳам тили тўғри бўлиши ҳамда уни турли маънавий жиҳатларидан сақлаши муҳим омил ҳисобланади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Банданинг қалби тўғри бўлмагунича, унинг иймони тўғри бўлмайди. Уни тили тўғри бўлмагунича, қалби ҳам тўғри бўлмайди. Унинг ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди” дедилар. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Бази инсонлар мен ғийбат қилмаяпман бу ҳақиқат дейиши мутлоқо нотўғидир аслида бу ўринда ҳақиқатни гапиргани учун ғийбат ҳисоланади агар ҳақиқат бўлмаганида, тухмат-бўҳтон бўлар эди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Ғийбат нима эканини биласизларми дедилар. Улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқдир дейишди. Шунда у зот: ўз биродарингни у ёқтирмайдиган нарса билан зикр қилишинг дедилар. Шунда айтингчи мен айтган нарса биродаримда бор бўлсачи дейилди. У зот: агар сен айтган нарса унда бор бўлса уни ғийбат қилган бўласан, агар сен айтган нарса унда йўқ бўлса унга бўҳтон (туҳмат) қилган бўласан”дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

Бирор кимса ҳақида ёлғон тўқиб гапиришга эса бўҳтон дейилади. Ғийбат – гунохи кабиралардан ҳисобланади. Имом Қуртубий: “Ғийбатнинг гуноҳи кабира эканида ихтилоф йўқдир, шунинг учун ғийбат қилган киши Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиши лозим” деганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Мусулмон киши – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир” дедилар.

Ушбу хадисда тилнинг озори қўлнинг озоридан аввал зикр қилинди. Бундан мурод тилнинг озори қўлнинг озоридан кўра қаттиқроқ эканидир. Чунки тил бор одамга ҳам йўқ одамга ҳам озор етказа олади. Шунингдек тирик одамни ҳам вафот этганни ҳам зикр қила олади. “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳ оятларига иймон келтирмайдиганлар гина тўқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончилардир”. Наҳил сураси 105-оят.

Аллоҳ таоло бизларни тил офатларидан бўлган, энг катта маънавий жиноятлардан ҳисобланган ғийбат ва бўҳтондан ўзи асрасин.

 

Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг