Қоронғи режим
Image
Logo

ТИЛНИ ТАЛОҚДАН ТИЙИНГ!

ТИЛНИ ТАЛОҚДАН ТИЙИНГ!

Оила вужудга келиши яьни бир йигит ва бир қиздан иборат эр-хотинлик иттифоқини тузиш учун албатта қонуний никоҳ билан биргаликда шаръий никоҳ ҳам шартдир. Дунёнинг турлик дин, миллатларига мансуб барча одамлар никоҳни асосан юқоридаги шаклда  тузадилар. Шу каби бизнинг муборак  Ислом динимиз ҳам никоҳнинг мустаҳкам бўлиши масъулятини асосан эркаклар зиммасига юклаган ва айни пайтда ана шу шаръий никоҳни бекор қилиш, яни талоқ беришни хукмини ҳам, масъулятини ҳам жавобгарлигини ҳам эркак зиммасига юклаган.

Исломда талоқ сўзи шаръий никоҳ боғичини ечиш, қўйиб юборишга айтилади.

Ислом динида эркакларга зарур холларда талоқ қилишни мубоҳ қилиш билан бирга худди шу талоқ Аллоҳ таолони аршини ларзага келтирадиган ва унга ёқмайдиган ишлардан бири эканлигини баён қилади. Бу ҳақда Пайғамбар алайхиссалом  муборак ҳадисларида айтадилар: ҳалол қилинган нарсалар ичида Аллоҳ таолога ёқмайдиган ёмонроқ нарса талоқ қилишдир. Чунки талоқ сўзи оилани бузилишига, униниг азоларини ажраб кетишига ҳамда фарзандлар тирик етим бўлишига сабабдир. Ҳар бир эркак никоҳ муқаддас эканини ҳамда эр-хотин ўртасини халол қилиб турган ришта эканини билиб никоҳни бузадиган, унга путур етказадиган сўзлардан эҳтиёт бўлмоқлари зарур. Бу ишларда ёши улуғ отахон ва онахон ҳамда хонадон посбонлари бўлган қайнота, қайноналар ёшларга талоқ сўзи ёмонлиги, бу ишда шошилмасликлари, балки бир-бирларини тушуниб, иттифоқликда аҳилликда яшашликка чақирмоқлари керак бўлади. Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони каримнинг “Нисо” сурасининг 19-оятида амр қилиб айтади: “Улар билан яни(аёлларингиз) билан тотув турмиш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсангизлар, шоядки сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшилик пайдо қилиши мумкин”.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида огоҳлантириб айтадилар: “Албатта иблис аршини сувни устига қўяди. Сўнгра аскарларини инсонларни адаштириши ва уларга гуноҳ ишларни буюришга юборади. Улардан бири шайтон иблисни олдига келиб, мен шундай ишларни қилдим деганда, иблис уни танқид қилиб, сен ҳеч нарса иш қилмабсан деб айтади. Шайтон аскарларидан яна бир келиб келиб мен фалон эркак билан доим бирга бўлдим, хатто у билан хотини орасини ажратдим, деганда уни ўзига яқин қилиб қучоқлаб мунча ҳам яхшисан деб мақтайди”. Ушбу ҳадисдан ҳам кўриниб турибдики эр-ҳотин ўртасида талоқ воқеъи бўлиб ажратиб кетишларидан кўпроқ шайтон хурсанд бўлар экан. Оилада эр-хотин иттифоқда, аҳилликда яшашлари ўша хонадоннинг баракотлик ва ҳамда барча ишларини бароридан келишлигини, шу билан бирга оилада тарбия топаётган фарзандларнинг ахлоқ, одобли, ота-онага мухаббатли бўлишларига катта сабабдир. Бас шундай экан жамиятнинг таянчи бўлган оилаларни мустаҳкамлигига, пароканда бўлиб кетмаслигига ўз ҳиссамизни қўшмоқлигимиз энг савоблик ишлардандир. Сўзимиз охирда Аллох таолодан барча оилаларни аҳилликда  яшамоғини тилаб қоламиз.

 

Абдуллоҳ Саматов,
Наманган шаҳри “Боқи полвон” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг